Келишилган ўйинларни аниқлаш бўйича экспертлар кенгаши


Келишилган ўйинларни аниқлаш бўйича экспертлар кенгаши раиси Ахрол Иноятов

Ўзбекистондаги футбол мусобақаларида келишилган ўйинларни аниқлаш бўйича Экспертлар Қўмитаси - Ўзбекистон Футбол Федерациясига қарашли орган ҳисобланиб, ЎФФ Ижроия Қўмитасининг 2013 йил 14 апрелдаги қарори билан ташкил этилган.

Ушбу қўмитанинг мақсад ва вазифалари, шунингдек, мажбуриятлари ЎФФ низоми ҳамда Регламент билан белгилаб қўйилган бўлиб, ЎФФ президенти томонидан имзоланган.

Қўмита фаолияти Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва бошқа ҳуқуқий-норматив актлар, шунингдек, ЎФФ низоми ФИФА, ОФК, ЎФФ ва ЎзПФЛнинг бошқа хужжатлари асосида олиб борилади. Қўмита ўз фаолиятини бутун Ўзбекистон бўйлаб олиб боради.

Қўмита ЎФФ президентига бўйсунади ва унга ҳисобот беради.

Ушбу қўмита ҳудудий федерацияларда ўз вакилларига эга бўлиш ҳуқуқига эга. Вакиллар барча ёки алоҳида олинган масалалар бўйича кенгашга ёрдам берадилар.

Мурожаат учун ишонч телефонлари: +99871 2415297, +99890 9252422

© THE-UFF.COM

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.