ЎЗБ | РУС | ENG
ЎФФ | Терма жамоалар | Янгиликлар | Медиа | Nestle Pure Life™
| УФФ | Терма жамоалар | Осиё Кубоги 2011 | ОФК | ПФЛ | Дунё футболи | ЖЧ 2010
 
   
Янгиликлар /
Сешанба, 18 Июнь 2013
Ўзбекистон курашни плей-оффда давом эттиради
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2014 4-саралаш босқичи якуний тур учрашувида ўз майдонида Қатар терма жамоасини йирик - 5:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Сешанба, 18 Июнь 2013
Ўзбекистон – Қатар: Асосий таркиблар маълум
ЖЧ-2014 саралаш 4-босқич «А» гуруҳи 10-тур доирасидаги Ўзбекистон ва Қатар миллий терма жамоалари ўртасидаги учрашувда жамоалар таркиби маълум бўлди.
Душанба, 17 Июнь 2013
Миржалол Қосимов: «Халқимиз орзусини рўёбга чиқаришни бутун терма жамоа хоҳламоқда»
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов бор эътибор Қатарга қарши ўйинга қаратилганини маълум қилди.
Душанба, 17 Июнь 2013
Фаҳад ат-Таний: «Бор эътиборни ҳужумга қаратсак, Ўзбекистонга мағлуб бўламиз»
Қатар миллий терма жамоаси бош мураббийи Фаҳад ат-Танийнинг фикрича, ЖЧ-2014 йўлланмаси учун Ўзбекистондан кўра Эрон яқинроқ.
Душанба, 17 Июнь 2013
Ўзбекистон Қатарга қарши оқ либосларда ўйнайди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2014 саралаш 4-босқичи доирасидаги сўнгги учрашувни оқ либосларда ўтказади.
Душанба, 17 Июнь 2013
ЎФФ раҳбарияти Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси билан учрашади
21 июнь – 13 июль кунлари Туркияда ёшлар ўртасидаги 2013 йилги жаҳон чемпионати баҳслари бўлиб ўтади.
Якшанба, 16 Июнь 2013
Қатар терма жамоаси Тошкентга 23 нафар футболчи билан ташриф буюрди
Қатар миллий терма жамоаси бош мураббийи Фаҳад Таъни Ўзбекистонга қарши ЖЧ-2014 саралаши якуний туридан ўрин олган учрашув учун Тошкентга 22 нафар футболчи билан ташриф буюради.
Шанба, 15 Июнь 2013
Ўзбекистон U-20 ЖЧ-2013 баҳслари учун якуний таркибини эълон қилди
Аҳмаджон Мусаев бошчилигидаги Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоаси шу йилнинг 21 июнь - 13 июль кунлари Туркияда бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати баҳсларида иштирок этадиган футболчиларнинг якуний рўйхатини эълон қилди.
Шанба, 15 Июнь 2013
Миллий терма жамоанинг «ЖАР»даги машғулотларидан фотожамланма
Миржалол Қосимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси 18 июнь куни Қатар терма жамоасига қарши ўйин олдидан Тошкентдаги «ЖАР» стадионида ўз машғулотларини давом эттирмоқда.
Шанба, 15 Июнь 2013
Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Тунис ўсмирларини мағлуб этди
Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси 15 июнь куни Тунис U-17 ўсмирлар терма жамоасига қарши иккинчи ўртоқлик ўйинини ўтказди ва 1:0 ғалаба қозонди.
Шанба, 15 Июнь 2013
Ўзбекистон - Қатар ўйинолди матбуот анжумани 17 июнь куни соат 16:30да бошланади
ЖЧ-2014 4-саралаш босқичи сўнгги туридан ўрин олган Ўзбекистон ҳамда Қатар миллий терма жамоалари бош мураббийлари иштирокидаги ўйинолди матбуот анжумани 17 июнь, душанба куни «Бунёдкор» стадионида соат 16:30да бошланади.
Жума, 14 Июнь 2013
Футзал: «Ардус» клублар ўртасидаги Осиё чемпионатидаги рақиблари номини билиб олди
Футзал бўйича 2012 йилги мавсум Ўзбекистон чемпиони - Тошкентнинг «Ардус» клуби шу йилнинг 27 август - 1 сентьябрь кунлари Япониянинг Нагоя шаҳри мезбонлик қиладиган клублар ўртасидаги Осиё чемпионати-2013 финал босқичидаги рақиблари номини билиб олди.
Жума, 14 Июнь 2013
Эрон Жанубий Кореяга қарши ўйинга Бусанда тайёргарлик кўрмоқда
Кайруш Кейруш бошчилигидаги Эрон миллий терма жамоаси ЖЧ-2014 саралаши 10-тури доирасида сафарда Жанубий Кореяга қарши ўйин олдидан Бусан шаҳрида ўз машғулотларини бошлади.
Жума, 14 Июнь 2013
Миллий терма жамоа «ЖАР» стадионида машғулотларга киришди (фотогалерея)
Миржалол Қосимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси 13 июнь куни Қатар терма жамоасига қарши ўйин олдидан машғулотларини бошлади. Терма жамоа аъзолари ўз машғулотларини Тошкентдаги «ЖАР» стадионида олиб бормоқда.
Пайшанба, 13 Июнь 2013
Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон (U-17) - Тунис (U-17) - 0:1
Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси 12 июнь куни Тунис U-17 ўсмирлар терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинини ўтказди ва 0:1 ҳисобида мағлубиятга учради.
Кейинги »
   
Web Studio SAYQAL