ЎЗБ | РУС | ENG
ЎФФ | Терма жамоалар | Янгиликлар | Медиа | Nestle Pure Life™
| УФФ | Терма жамоалар | Осиё Кубоги 2011 | ОФК | ПФЛ | Дунё футболи | ЖЧ 2010
 
   
Янгиликлар /
Улуғбек Бақоев Қозоғистон Премьер-лигаси тўпурарлари рўйхатида 2-ўринга кўтарилди
Нашр қилиш Сешанба, 17 Июль 2012
Улуғбек

Қозоғистон Премьер-лигасининг 17-турида Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Улуғбек Бақоев ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди. Бу унинг мавсум бошидан бери еттинчи голидир.

Улуғбек Бақоев ҳаракат қилаётган «Иртиш» клуби турнир жадвалининг олтинчи пағонасида бораётган «Астана»ни қабул қилиб, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Пойтахт клуби дарвозасига 50-дақиқада киритилган иккинчи голга Улуғбек Боқоев муаллифлик қилди. Маълумот ўрнида айтиш керакки, Премьер-лига тўпурарлари рўйхатида бир йўла уч нафар футболчи 7та гол билан қўшҳокимлик қилмоқда. «Тобол» аъзоси Бауиржан Жолчиев бу борада нисбатан яхшироқ кўрсаткичга эга. Сабаби Улуғбек Бақоев 7та голнинг 2тасини пенальтини киритган. «Иртиш»нинг ўзи пешқадам «Тобол»дан 1 очко кам жамғариб, 2-ўринни эгаллаб турибди.

Ўзбекистон миллий терма жамоасига аъзо уч нафар футболчи тўп сураётган «Актобе» 7-ўринда бораётган «Ордабаси» майдонига сафар этиб, 1:1 ҳисобига имзо чекди. «Актобе» бош мураббийи Владимир Муханов Тимур Кападзени асосий таркибда майдонга туширган бўлса, жароҳатдан секин-аста фориғ бўлаётган Александр Гейнрих иккинчи таймнинг 5-дақиқасидан бошлаб майдонда ҳаракат қилди. Европа лигасидаги 2та голи билан «Актобе»ни иккинчи саралаш босқичига олиб чиққан Марат Бикмаев дисквалификация сабаб 17-турни ўтказиб юборди. «Тараз» ва «Актобе» клублари 28тадан очко билан 4-5 ўринларни бўлишиб туришибди. «Тараз» 9та, «Актобе» 8та ўйинда зафар қучгани сабабли, «Тараз» 4-ўринда эътироф этилган. Ваҳоланки «Актобе»да тўплар нисбати анча яхши.

«Актобе» шу билан 19 июль куни Европа лигаси иккинчи саралаш босқичи доирасида Молдованинг «Милсами» клуби меҳмони бўлади. Премьер-лиганинг 18-тур беллашувлари 29 июль куни бўлиб ўтади. Унда «Актобе» 8-ўриндаги «Акжайик»ни қабул қилса, «Иртиш» 12-ўриндаги «Сункар» меҳмони бўлади.


Рейтинг:
  

Мавзу бўйича
УФФ
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР
Ўзбекистон курашни плей-оффда давом эттиради
Ўзбекистон – Қатар: Асосий таркиблар маълум
Миржалол Қосимов: «Халқимиз орзусини рўёбга чиқаришни бутун терма жамоа хоҳламоқда»
Фаҳад ат-Таний: «Бор эътиборни ҳужумга қаратсак, Ўзбекистонга мағлуб бўламиз»
Ўзбекистон Қатарга қарши оқ либосларда ўйнайди
ЎФФ раҳбарияти Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси билан учрашади
Қатар терма жамоаси Тошкентга 23 нафар футболчи билан ташриф буюрди
Ўзбекистон U-20 ЖЧ-2013 баҳслари учун якуний таркибини эълон қилди
Миллий терма жамоанинг «ЖАР»даги машғулотларидан фотожамланма
Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Тунис ўсмирларини мағлуб этди
Ўзбекистон - Қатар ўйинолди матбуот анжумани 17 июнь куни соат 16:30да бошланади
Футзал: «Ардус» клублар ўртасидаги Осиё чемпионатидаги рақиблари номини билиб олди
Эрон Жанубий Кореяга қарши ўйинга Бусанда тайёргарлик кўрмоқда
Миллий терма жамоа «ЖАР» стадионида машғулотларга киришди (фотогалерея)
Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон (U-17) - Тунис (U-17) - 0:1


   
Web Studio SAYQAL