ЎЗБ | РУС | ENG
ЎФФ | Терма жамоалар | Янгиликлар | Медиа | Nestle Pure Life™
| УФФ | Терма жамоалар | Осиё Кубоги 2011 | ОФК | ПФЛ | Дунё футболи | ЖЧ 2010
 
   
Янгиликлар /
Максим Шацкихнинг голли паси «Арсенал»га ғалаба тақдим этди
Нашр қилиш Душанба, 13 Август 2012
Максим

Украина Премьер-лигасининг 5-тури доирасида ўзбекистонлик футболчилардан Максим Шацких майдонга тушган бўлса, Виталий Денисов заҳира ўриндиғида қолдирилди.

11 август куни «Днепр» 5-тур доирасида дастлабки 4та учрашувнинг барчасида мағлуб бўлган «Говерла»ни қабул қилиб, 4:1 ҳисобида зафар қучди. Виталий Денисов учрашув қайдномасига киритилган бўлсада, у қадар кучли бўлмаган рақибга қарши майдонга туширилмади.

Ўтган ҳафта Европа лигасини аламли тарзда тарк этган Киевнинг «Арсенал» клуби 5-турни минимал ҳисобдаги ғалаба билан якунлади. Дастлабки 4та турнинг бирортасида ҳам мағлуб бўлмаган Харьковнинг «Металлист» клубига қарши сафарда саф тортган «тўпчилар» Александр Ковпакнинг 12-дақиқада киритган ягона голи эвазига зафар қучишди. Қайд этиш керак, мазкур голга Максим Шацких ассисентлик қилди.

Украина Премьер-лигасини 5тадан ўйинда ғалаба қозонган «Шахтёр» ва «Динамо» клублари бошқариб туришибди. Кучли учликни Виталий Денисов ҳаракат қиладиган «Днепр» якунлаган. Кечаги ғалаба Максим Шацких жамоадошларини турнир жадвалида 8-ўринга олиб чиқди.

Украина миллий чемпионатида навбатдаги тур ўйинлари 18 август куни бўлиб ўтади. Унда «Арсенал» Киевда «Ильичевец»ни қабул қилса, «Днепр» 5-ўринни эгаллаб турган «Кривбасс» меҳмони бўлади.

Қайд этиш керак, Максим Шацких ва Виталий Денисов Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Иорданияга қарши ўйинига жалб этилмаган.


Рейтинг:
  

Мавзу бўйича
Дунё футболи
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР
Аҳмаджон Мусаев «TRT Sport» телеканалига интервью берди
Ўзбекистон ёшлар термаси Туркиядаги илк машғулотларни ўтказди
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси – Бурсада!
Ўзбекистон - Қатар 5:1 (фотогалерея)
Ўзбекистон плей-оффда Иордания билан ўйнайди
Ўзбекистон курашни плей-оффда давом эттиради
Ўзбекистон – Қатар: Асосий таркиблар маълум
Миржалол Қосимов: «Халқимиз орзусини рўёбга чиқаришни бутун терма жамоа хоҳламоқда»
Фаҳад ат-Таний: «Бор эътиборни ҳужумга қаратсак, Ўзбекистонга мағлуб бўламиз»
Ўзбекистон Қатарга қарши оқ либосларда ўйнайди
ЎФФ раҳбарияти Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси билан учрашади
Қатар терма жамоаси Тошкентга 23 нафар футболчи билан ташриф буюрди
Ўзбекистон U-20 ЖЧ-2013 баҳслари учун якуний таркибини эълон қилди
Миллий терма жамоанинг «ЖАР»даги машғулотларидан фотожамланма
Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Тунис ўсмирларини мағлуб этди


   
Web Studio SAYQAL