ЎЗБ | РУС | ENG
ЎФФ | Терма жамоалар | Янгиликлар | Медиа | Nestle Pure Life™
| УФФ | Терма жамоалар | Осиё Кубоги 2011 | ОФК | ПФЛ | Дунё футболи | ЖЧ 2010
 
   
Янгиликлар /
Марат Бикмаевнинг ҳам Қозоғистонга ташрифи «Актобе» учун омадли келди
Нашр қилиш Пайшанба, 21 Июнь 2012
Марат

Қозоғистоннинг «Актобе» клуби шарафини ҳимоя қилаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари сони бир йўла 3тага етди. Аввалроқ Тимур Кападзе ва Александр Гейнрих БААдаги қисқа фаолиятдан сўнг Қозоғистонга кўчиб ўтган бўлишса, кейинги навбатда Марат Бикмаев «Актобе» либосини кийди.

Бир неча йил давомида Россияда тўп сурган Бикмаев, «Рубин», «Криля Советов»,  «Спартак Нальчик», «Алания» каби клубларда тўп сурди. Сўнгги мавсумни Россия биринчи дивизионида – Владикавказ жамоасида ўтказган Бикмаев, клубнинг Премьер-лигага қайтишига кўмаклашди. У билан бирга Ўзбекистон миллий терма жамоасининг яна бир аъзоси Санжар Турсунов ҳам «Алания» шарафини ҳимоя қилаётганди. Мавсум сўнггида Валерий Газзаев раҳбарлигидаги клуб бир қатор футболчилардан воз кечишга қарор қилди. Улар орасида Марат Бикмаев ҳам бор эди.

Бикмаевнинг Қозоғистонга ташрифи Кападзеники сингари омадли бошлади. Қозоғистон Премьер-лигасининг сўнгги – 13-турида Тимур Кападзе ва Александр Гейнрих асосий таркибда майдонга тушиб, жамоанинг ғалабасига муҳим ҳисса қўшишган, Кападзе 90-дақиқада «Актобе»га ғалаба келтирган голга муаллифлик қилганди.

Кеча – 20 июнь куни мазкур жамоа мамлакат Кубоги ним чорак финалида «Лочин»ни йирик – 5:0 ҳисобида таслим қилди. Ҳар учала ўзбекистонлик асосий таркибда ҳаракат қилган беллашувда, Кападзе ва Бикмаев ўз ҳисобларига 1тадан гол ёзиб қўйишди. 12-дақиқада Тимур Кападзе ҳисобни очган бўлса, 35-дақиқада Марат Бикмаев ўз номини таблога ёздириб қўйди.

Қайд этиш керак, Қозоғистон Премьер-лигасида мазкур уч триодан ташқари, Ўзбекистон миллий терма жамоасига аъзо Улуғбек Бақоев ҳам тўп суради.  

Foto: onedivision.ru

Рейтинг:
  

Мавзу бўйича
Терма жамоалар
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР
Миржалол Қосимов миллий терма жамоанинг кенгайтирилган таркибинни эълон қилди
Ўзбекистон U-20 ёшлари илк учрашувда Ироқ ёшлар терма жамоасига мағлуб бўлди
Ёпиқ иншоотлардаги 4-Осиё Ўйинлари футзал мусобақаларига қуръа ташланди
Қатар терма жамоаси Эрон ҳамда Ўзбекистонга қарши таркибини эълон қилди
Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси 25 май куни машғулотларга киришади
ЖЧ-2014 саралаши: Коваленко Ироқ - Япония учрашувини бошқаради
Хитой терма жамоаси Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан таркибини эълон қилди
Легионерлар: Одил Аҳмедов - Россия чемпионати бронза медали соҳиби
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Ироқ ёшларига қарши «Пахтакор» стадионида ўйнайди
Ўзбекистон U-19 – Ўзбекистон U-17 – 0:1
Футзал: Ўзбекистон терма жамоаси ФИФА рейтингида 22-ўринда қайд этилди
Жанубий Корея - Ўзбекистон учрашувини япониялик ҳакамлар бригадаси бошқаради
Жанубий Корея ЖЧ-2014 саралишида ўйнайдиган футболчилар рўйхатини эълон қилди
Жанубий Корея терма жамоаси таркибида йўқотишлар юзага келди
Ўзбекистон U-19 - «Локомотив-2» - 3:4


   
Web Studio SAYQAL