ЎЗБ | РУС | ENG
ЎФФ | Терма жамоалар | Янгиликлар | Медиа | Nestle Pure Life™
| УФФ | Терма жамоалар | Осиё Кубоги 2011 | ОФК | ПФЛ | Дунё футболи | ЖЧ 2010
 
   
Янгиликлар /
Қозоғистон Премьер-лигасидаги ўзбекистонликлар гол уришда давом этишмоқда
Нашр қилиш Душанба, 09 Июль 2012
Қозоғистон

Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод тўрт нафар футболчи тўп сураётган Қозоғистон Премьер-лигасида 16-тур беллашувлари старт олди ва унда ўзбекистонлик футбол мухлислари учун аҳамиятли бўлган икки клуб ўз ҳисобига уч очко ёзиб қўйди.

Турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турган «Иртиш» ўртамиёна клублардан бири - «Атирау» меҳмони бўлиб, 2:0 ҳисобида зафар қучди. Унда 90 дақиқа ҳаракат қилган Улуғбек Бақоев 62-дақиқада жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди. Мазкур ғалаба «Иртиш»ни турнир жадвалида 1-ўринга олиб чиқиши ҳам мумкин эди. Бироқ Улуғбек Бақоев жамоадошларини 1 очкога ортда қолдираётган «Тобол» ҳам 16-турни ғалаба билан якунлаб, 1 очколик фарқни сақлаб қолди.

Куннинг иккинчи ўйинида бир йўла тўрт нафар ўзбекистонлик футболчи тўп сураётган «Актобе» «Тараз» клубини йирик ҳисобда мағлуб этди – 4:1. Қайд этиш керак, бунга қадар «Тараз» турнир жадвалида кучли учликни якунлаб турганди. Кечаги ғалаба эса «Актобе»ни 6-ўринга олиб чиқди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоларидан фақатгина Тимур Кападзе майдонга тушиб, 20-дақиқада ҳисобни тенглаштирувчи голга муаллифлик қилди. Марат Бикмаев ўтган ўйинда орттириб олган қизил карточкаси эвазига қайдномага киритилмаган бўлса, Александр Гейнрих ўзини бетоб ҳис қилган.

16-турдан кейин 6та гол урган Улуғбек Бақоев тўпурарлар пойгасида 6-ўринда бормоқда. Кападзе ҳозирга қадар икки, Гейнрих эса 1та голга муаллифлик қилган.  


Рейтинг: 2
  

Мавзу бўйича
Терма жамоалар
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР
ЖЧ-2014 саралашидаги рақиб Латвияни мағлуб этди
Миржалол Қосимов миллий терма жамоанинг кенгайтирилган таркибинни эълон қилди
Ўзбекистон U-20 ёшлари илк учрашувда Ироқ ёшлар терма жамоасига мағлуб бўлди
Ёпиқ иншоотлардаги 4-Осиё Ўйинлари футзал мусобақаларига қуръа ташланди
Қатар терма жамоаси Эрон ҳамда Ўзбекистонга қарши таркибини эълон қилди
Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси 25 май куни машғулотларга киришади
ЖЧ-2014 саралаши: Коваленко Ироқ - Япония учрашувини бошқаради
Хитой терма жамоаси Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан таркибини эълон қилди
Легионерлар: Одил Аҳмедов - Россия чемпионати бронза медали соҳиби
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Ироқ ёшларига қарши «Пахтакор» стадионида ўйнайди
Ўзбекистон U-19 – Ўзбекистон U-17 – 0:1
Футзал: Ўзбекистон терма жамоаси ФИФА рейтингида 22-ўринда қайд этилди
Жанубий Корея - Ўзбекистон учрашувини япониялик ҳакамлар бригадаси бошқаради
Жанубий Корея ЖЧ-2014 саралишида ўйнайдиган футболчилар рўйхатини эълон қилди
Жанубий Корея терма жамоаси таркибида йўқотишлар юзага келди


   
Web Studio SAYQAL