ЎЗБ | РУС | ENG
ЎФФ | Терма жамоалар | Янгиликлар | Медиа | Nestle Pure Life™
| УФФ | Терма жамоалар | Осиё Кубоги 2011 | ОФК | ПФЛ | Дунё футболи | ЖЧ 2010
 
   
Янгиликлар /
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Иордания билан ўйнаши мумкин
Нашр қилиш Душанба, 09 Июль 2012
Ўзбекистон

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Иорданияга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушиши мумкин.

11 сентябрь куни Миржалол Қосимов шогирдлари ЖЧ-2014 IV саралаш босқичининг 4-турида Жанубий Кореяни қабул қилишади. Унга қадар эса халқаро футбол уюшмаси ФИФА тақвимидан жой олган 2та халқаро ўртоқлик учрашувлари куни мавжуд. Ўзбекистон футбол федерацияси 15 август ва 7 сентябрь саналарида миллий терма жамоа учун ўйин ташкил этиб бериш ҳаракатини давом эттирмоқда.

15 август санаси учун Иордания миллий терма жамоасидан таклиф бор. Осиё Кубоги-2011 чорак финалида Ўзбекистондан мағлуб бўлган мамлакат бош жамоаси Миржалол Қосимов шогирдларини Амманга чорламоқда. Яқиндагина терма жамоани қабул қилиб олган Қосимовнинг ўзи эса учрашувга Тошкент мезбонлик қилиши тарафдори. Биринчи навбатда Жанубий Кореяга қарши ўйин Тошкентда бўлиб ўтса, иккинчи навбатда миллий терма жамоа яқин вақт ичида пойтахтда ўртоқлик ўйини ўтказмаган. Икки томон бу борада ўзаро келишувга эришса, Иордания 15 август кунги рақиб бўлиши мумкин. Учрашув Амманда ташкил этилса, у фақатгина 1та эмас, балки 2та ўйиндан иборат бўлиши борасида ҳам режа йўқ эмас.

Қайд этиш керак, Ўзбекистон футбол федерацияси шунингдек 7 сентябрь кунги ФИФА куни учун ҳам бир қатор мамлакатлар билан музокара олиб бормоқда. Миллий терма жамоа орадан тўрт кун ўтиб Жанубий Кореяга қарши ўйнаши инобатга олинса, 7 сентябрь кунги ўйин фақат ва фақат Тошкентда ўтказилиши лозим. 


Рейтинг:
  

Мавзу бўйича
Терма жамоалар
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР
ЖЧ-2014 саралашидаги рақиб Латвияни мағлуб этди
Миржалол Қосимов миллий терма жамоанинг кенгайтирилган таркибинни эълон қилди
Ўзбекистон U-20 ёшлари илк учрашувда Ироқ ёшлар терма жамоасига мағлуб бўлди
Ёпиқ иншоотлардаги 4-Осиё Ўйинлари футзал мусобақаларига қуръа ташланди
Қатар терма жамоаси Эрон ҳамда Ўзбекистонга қарши таркибини эълон қилди
Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси 25 май куни машғулотларга киришади
ЖЧ-2014 саралаши: Коваленко Ироқ - Япония учрашувини бошқаради
Хитой терма жамоаси Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан таркибини эълон қилди
Легионерлар: Одил Аҳмедов - Россия чемпионати бронза медали соҳиби
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Ироқ ёшларига қарши «Пахтакор» стадионида ўйнайди
Ўзбекистон U-19 – Ўзбекистон U-17 – 0:1
Футзал: Ўзбекистон терма жамоаси ФИФА рейтингида 22-ўринда қайд этилди
Жанубий Корея - Ўзбекистон учрашувини япониялик ҳакамлар бригадаси бошқаради
Жанубий Корея ЖЧ-2014 саралишида ўйнайдиган футболчилар рўйхатини эълон қилди
Жанубий Корея терма жамоаси таркибида йўқотишлар юзага келди


   
Web Studio SAYQAL