ЎЗБ | РУС | ENG
ЎФФ | Терма жамоалар | Янгиликлар | Медиа | Nestle Pure Life™
| УФФ | Терма жамоалар | Осиё Кубоги 2011 | ОФК | ПФЛ | Дунё футболи | ЖЧ 2010
 
   
Янгиликлар /
Ўзбекистон (U16) қизлар терма жамоаси ОЧ-2013 саралашини 6 ноябрда бошлайди
Нашр қилиш Сешанба, 10 Июль 2012
Ўзбекистон

16 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг дастлабки босқич ўйинлари ўтказиладиган мамлакатлар аниқлаб олинди.

Бу борада ОФК мамлакатларни 4та минтақага ажратиб чиққан: ғарбий, марказий-жанубий, шарқий ҳамда ОСЕАН минтақаси. Регламентга кўра Осиё чемпионатининг биринчи босқичидан иштирокни 15та мамлакат бошлаб беради. Австралия, Таиланд, Мянма ва Филиппин каби мамлакатларнинг 16 ёшли қизлардан ташкил топган терма жамоаси ОСЕАН минтақаси ғолиблиги учун ўзаро беллашиб кўради. Саралашга Филиппин пойтахти Манила мезбонлик қилади. Шарқий минтақа мамлакатлари 3тани ташкил қилади: Хитой Тайпейи, Гуам ва Гонконг. Саралаш ўйинлари Гуамда бўлиб ўтади.

Минтақага бўлиш чоғида ғарбий зона вакиллари 5та бўлиб қолганди: Иордания, Баҳрайн, Кувайт, Фаластин ва Эрон. Ўзбекистон жой олган марказий ва жанубий Осиё минтақасида яна 2та мамлакат – Шри-Ланка ҳамда Ҳиндистон бор. Қуръага кўра ғарбий минтақа вакили Эрон Ўзбекистон жой олган гуруҳга қўшилади ва саралаш ўйинлари Шри-Ланканинг Коломбо шаҳрида ўтказилади. Ғарбий минтақанинг қолган тўрт мамлакати эса ўзаро Иордания пойтахти Амманда тўқнаш келишади.

Регламентга кўра, саралаш гуруҳларида дастлабки икки ўринни қўлга киритган терма жамоалар Осиё чемпионатига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритишади.

Ўзбекистон (U16) қизлар терма жамоаси Шри-Ланкадаги саралашни 6-10 ноябрь кунлари ўтказади. Қуйида гуруҳларнинг тўлиқ кўриниши ва Ўзбекистон иштирокидаги ўйинлар санаси билан танишиб олишингиз мумкин.

ҒАРБИЙ МИНТАҚА

МАРКАЗИЙ-ЖАНУБИЙ

ОСЕАН МИНТАҚАСИ

ШАРҚИЙ МИНТАҚА

Иордания

Ҳиндистон

Австралия

Хитой Тайпейи

Баҳрайн

Эрон

Таиланд

Гуам

Кувайт

Шри-Ланка

Мянма

Гонконг

Фаластин

Ўзбекистон

Филиппин

 

Марказий-жанбий Осиё минтақаси
6 ноябрь

Шри-Ланка – Ўзбекистон
Эрон – Ҳиндистон

8 ноябрь
Ўзбекистон – Эрон
Ҳиндистон – Шри-Ланка

10 ноябрь
Шри-Ланка – Эрон

Ҳиндистон – Ўзбекистон 


Рейтинг:
  

Мавзу бўйича
Терма жамоалар
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР
Аҳмаджон Мусаев «TRT Sport» телеканалига интервью берди
Ўзбекистон ёшлар термаси Туркиядаги илк машғулотларни ўтказди
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси – Бурсада!
Ўзбекистон - Қатар 5:1 (фотогалерея)
Ўзбекистон плей-оффда Иордания билан ўйнайди
Ўзбекистон курашни плей-оффда давом эттиради
Ўзбекистон – Қатар: Асосий таркиблар маълум
Миржалол Қосимов: «Халқимиз орзусини рўёбга чиқаришни бутун терма жамоа хоҳламоқда»
Фаҳад ат-Таний: «Бор эътиборни ҳужумга қаратсак, Ўзбекистонга мағлуб бўламиз»
Ўзбекистон Қатарга қарши оқ либосларда ўйнайди
ЎФФ раҳбарияти Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси билан учрашади
Қатар терма жамоаси Тошкентга 23 нафар футболчи билан ташриф буюрди
Ўзбекистон U-20 ЖЧ-2013 баҳслари учун якуний таркибини эълон қилди
Миллий терма жамоанинг «ЖАР»даги машғулотларидан фотожамланма
Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Тунис ўсмирларини мағлуб этди


   
Web Studio SAYQAL