ЎЗБ | РУС | ENG
ЎФФ | Терма жамоалар | Янгиликлар | Медиа | Nestle Pure Life™
| УФФ | Терма жамоалар | Осиё Кубоги 2011 | ОФК | ПФЛ | Дунё футболи | ЖЧ 2010
 
   
Янгиликлар /
Ўзбекистон (U16) ўсмирлар терма жамоаси Таиландга қарши 3та ўртоқлик ўйини ўтказади
Нашр қилиш Чоршанба, 11 Июль 2012
Ўзбекистон

Дилшод Нуралиев бошқарувидаги Ўзбекистон (U16) ўсмирлар терма жамоаси Таиландга қарши 3та ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.

Ўзбекистон (U16) ўсмирлар терма жамоаси 21 сентябрь – 6 октябрь кунлари Эронда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатида иштирок этади. Қуръагакўра жамоа қитъа чемпионатининг «D» гуруҳида Сурия, Хитой ва Ҳиндистон терма жамоаларига қарши кураш олиб боради. Агар гуруҳ беллашувлари муваффақиятли якунланса, жаҳон чемпионатига йўлланма бериши керак бўлган чорак финал ўйинида КХДР, Япония, Саудия Арабистони ёки Жанубий Корея ўсмирларидан бири Ўзбекистонга рақиблик қилади. Боиси мазкур квартет «С» гуруҳини ташкил қилган.

Режага кўра ўсмирлар терма жамоасига рақиблик қилиши керак бўлган Таиланд ўсмирлар терма жамоаси 20-27 август кунлари Ўзбекистонда меҳмон бўлади. 21 август куни Тошкентда дастлабки ўйин ташкил этилса, орадан икки кун ўтиб, 23 август куни томонлар Янгиерда тўқнаш келишади. Ва ниҳоят учинчи ўртоқлик ўйини 25 август куни Қарши шаҳрида ташкил этилади. Шаҳарларнинг бу алмашиши об-ҳаво шароитига тезда мослашишда қўл келади.

Қайд этиш керак, Таиланд ўсмирлар терма жамоаси Осиё чемпионатининг «В» гуруҳида Австралия, Ироқ ва Уммон термаларига қарши кураш олиб боради. Ўзбекистондаги йиғин тай ўсмирлари учун ҳам фойдали. Зеро Эрон ва Ўзбекистондаги об-ҳаво Таиланд шароитига қараганда бир-бирига анча яқин.


Рейтинг:
  

Мавзу бўйича
Терма жамоалар
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР
Ўзбекистон курашни плей-оффда давом эттиради
Ўзбекистон – Қатар: Асосий таркиблар маълум
Миржалол Қосимов: «Халқимиз орзусини рўёбга чиқаришни бутун терма жамоа хоҳламоқда»
Фаҳад ат-Таний: «Бор эътиборни ҳужумга қаратсак, Ўзбекистонга мағлуб бўламиз»
Ўзбекистон Қатарга қарши оқ либосларда ўйнайди
ЎФФ раҳбарияти Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси билан учрашади
Қатар терма жамоаси Тошкентга 23 нафар футболчи билан ташриф буюрди
Ўзбекистон U-20 ЖЧ-2013 баҳслари учун якуний таркибини эълон қилди
Миллий терма жамоанинг «ЖАР»даги машғулотларидан фотожамланма
Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Тунис ўсмирларини мағлуб этди
Ўзбекистон - Қатар ўйинолди матбуот анжумани 17 июнь куни соат 16:30да бошланади
Футзал: «Ардус» клублар ўртасидаги Осиё чемпионатидаги рақиблари номини билиб олди
Эрон Жанубий Кореяга қарши ўйинга Бусанда тайёргарлик кўрмоқда
Миллий терма жамоа «ЖАР» стадионида машғулотларга киришди (фотогалерея)
Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон (U-17) - Тунис (U-17) - 0:1


   
Web Studio SAYQAL