ЎЗБ | РУС | ENG
ЎФФ | Терма жамоалар | Янгиликлар | Медиа | Nestle Pure Life™
| УФФ | Терма жамоалар | Осиё Кубоги 2011 | ОФК | ПФЛ | Дунё футболи | ЖЧ 2010
 
   
Янгиликлар /
Ўзбекистон (U19) ёшлар терма жамоасининг ОЧ-2012га қадар режаси тасдиқланди
Нашр қилиш Чоршанба, 11 Июль 2012
Ўзбекистон

Ўзбекистон (U19) ёшлар терма жамоасининг Осиё чемпионатига қадар бўлган режаси тасдиқланди. БАА мезбонлик қиладиган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати шу йилнинг 3-17 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.

Режага кўра Аҳмаджон Мусаев шогирдлари 15-28 июль кунлари Тошкент вилоятининг Дукент шаҳарчасида йиғин олиб боришади. Унинг доирасида маҳаллий клублар билан камида 3та ўртоқлик ўйини ўтказиш режалаштирилган.

Навбатдаги йиғин эса августнинг 10-17 саналарига мўлжал қилинди. Унда Эрон ёшлар терма жамоаси Ўзбекистонга ташриф буюради ва Ўзбекистон ёшларига қарши 2та ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.

Қайд этиш керак, Ўзбекистон ва Эрон ёшлар терма жамоалари Осиё чемпионати саралашининг сўнгги иккитасида бир гуруҳдан жой олишган. Уларнинг ҳар иккаласига Эрон мезбонлик қилган бўлиб, 2010 йилгисида Ўзбекистон, 2012 йилгисида эса Эрон дастлабки ўрин билан қитъа чемпионатига йўл олган. Аҳмаджон Мусаев шогирдлари шу йил бўлиб ўтган ўазро ўйинда 0:2 ҳисобида имкониятни бой бериб, саралаш гуруҳини иккинчи ўринда якунлашганди. Осиё чемпионатида Ўзбекистон ёшлари амалдаги чемпион КХДР, шунингдек, Вьетнам ва Иордания термалари билан бир гуруҳдан жой олган. Эрон эса «А» гуруҳида Кувайт, Япония ҳамда мезбон – БАА синовида бўлади. Августнинг иккинчи ўн кунлигида эса бу икки азалий рақиб Ўзбекистонда тўқнаш келишади. Режага кўра ўйинларнинг биринчиси 12 август куни Тошкентда, иккинчиси орадан уч кун ўтиб Самарқандда ўтказилади.

Ўзбекистон (U19) ёшлар терма жамоасининг сентябрь ойидаги йиғини ҳам ҳал этилган. 2-8 сентябрь кунлари Вьетнам мамлакати ёшлар терма жамоалари ўртасида халқаро турнир ўтказади ва унда Ўзбекистон шарафини Аҳмаджон Мусаев шогирдлари ҳимоя қилишади. Турнирдаги рақиблар ва унинг формати ҳақида кейинроқ маълумот берилади.

Ва ниҳоят октябрь ойидаги ҳал қилувчи йиғин катта эҳтимол билан Саудия Арабистонида бўлиб ўтади. Мамлакат футбол федерацияси бу борада ЎФФга таклиф билан чиққан. Унга кўра ҳар икки мамлакат ёшлар терма жамоалари ўзаро 2та ўртоқлик ўйини ўтказишади. Бунинг яхши томони, Осиё чемпионати бўлиб ўтадиган БАА ва Саудия Арабистони мамлакатлари об-ҳавоси бир-бирига жуда яқин. Бу ҳал қилувчи йиғинда Ўзбекистон ёшларига қўл келади. Ҳозирча йиғиннинг қайси саналарда ўтиши маълум эмас. Агар у октябрнинг сўнгги ўн кунлигида ташкил этилса, Ўзбекистон ёшлари қитъа чемпионатига Саудия орқали йўл олишлари катта эҳтимол.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг олдига Осиё чемпионатида ярим финалга қадар етиб бориб, жаҳон чемпионатига йўл олиш вазифа қилиб қўйилган. 2010 йил Хитойнинг Зибо шаҳри мезбонлик қилган Осиё чемпионатида бу вазифа уддаланмаган. Гуруҳда амалдаги чемпион КХДР мағлуб этилиб, юз фоизлик натижа қайд этилганига қарамай, чорак финалда Саудия Арабистонига имконият бой берилган – 1:2. Ундан икки йил аввалги Саудия Арабистони мезбонлик қилган қитъа чемпионатида Аҳмад Убайдуллаев бошқарувидаги Ўзбекистон ёшлари финалга қадар етиб бориб, Миср мундиалида иштирок этишганди. Бу Ўзбекистон ёшларининг иккинчи муваффақияти бўлиб тарихга кирган.


Рейтинг: 5
  

Мавзу бўйича
Терма жамоалар
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР
Ўзбекистон курашни плей-оффда давом эттиради
Ўзбекистон – Қатар: Асосий таркиблар маълум
Миржалол Қосимов: «Халқимиз орзусини рўёбга чиқаришни бутун терма жамоа хоҳламоқда»
Фаҳад ат-Таний: «Бор эътиборни ҳужумга қаратсак, Ўзбекистонга мағлуб бўламиз»
Ўзбекистон Қатарга қарши оқ либосларда ўйнайди
ЎФФ раҳбарияти Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси билан учрашади
Қатар терма жамоаси Тошкентга 23 нафар футболчи билан ташриф буюрди
Ўзбекистон U-20 ЖЧ-2013 баҳслари учун якуний таркибини эълон қилди
Миллий терма жамоанинг «ЖАР»даги машғулотларидан фотожамланма
Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Тунис ўсмирларини мағлуб этди
Ўзбекистон - Қатар ўйинолди матбуот анжумани 17 июнь куни соат 16:30да бошланади
Футзал: «Ардус» клублар ўртасидаги Осиё чемпионатидаги рақиблари номини билиб олди
Эрон Жанубий Кореяга қарши ўйинга Бусанда тайёргарлик кўрмоқда
Миллий терма жамоа «ЖАР» стадионида машғулотларга киришди (фотогалерея)
Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон (U-17) - Тунис (U-17) - 0:1


   
Web Studio SAYQAL