ЎЗБ | РУС | ENG
ЎФФ | Терма жамоалар | Янгиликлар | Медиа | Nestle Pure Life™
| УФФ | Терма жамоалар | Осиё Кубоги 2011 | ОФК | ПФЛ | Дунё футболи | ЖЧ 2010
 
   
Янгиликлар /
Жанубий Корея билан ўйин олдидан Ўзбекистон Кувайтни имтихон қилади
Нашр қилиш Чоршанба, 11 Июль 2012
Жанубий

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 7 сентябрь куни Кувайтга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Ўйин Тошкентдаги «Пахтакор» марказий стадионида бўлиб ўтади.

Миржалол Қосимов бошқарувидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2014 IV саралаш босқичидаги 4-тур учрашувини 11 сентябрь куни шу стадионда Жанубий Кореяга қарши ўтказади. «Осиё йўлбарслари» дастлабки икки ўйинни ўз фойдаларига ҳал қилиб, саралаш гуруҳида карвонбошилик қилишмоқда. 2-турни сафарда Қатарга қарши ўтказган Жанубий Корея 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, 3-турда Ливан Гоянг шаҳрида мағлуб этилган – 3:0.

Ўзбекистон эса 1-турда Эронга имкониятни 0:1 ҳисобида бой бериб, 2-турда Ливан билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган. Айни пайтда Миржалол Қосимов шогирдлари гуруҳда 4-ўринни эгаллаб туришибди. Кувайтга қарши ўртоқлик ўйини Жанубий Корея билан тўқнашув олдидан тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Қайд этиш керак, Эрон ва Ливан билан ўйинлар олдидан халқаро ўртоқлик ўйини ўтказилмаганди.

Кувайт миллий терма жамоаси ЖЧ-2014 III саралаш босқичини муваффақиятсиз ўтказганди. Айни пайтда Ўзбекистонга рақиб бўлиб турган Жанубий Корея ва Ливан терма жамоалари Кувайтни гуруҳда қолдириб кетган. Тўртинчи жамоа БАА миллий терма жамоаси эди. Жанубий Корея гуруҳни 13, Ливан 10 ва Кувайт 8 очко билан якунлаган. Ўзбекистон Байрутда 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган Ливан Кувайтни сафарда 1:0 ҳисобида маҳф этган, ўз майдонида эса 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаган. 11 сентябрь кунги рақиб Жанубий Корея ҳам Кувайтдан 4 очко ишлаб олган. Сафарда 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган «Осиё йўлбарслари», Сеулда 2:0 ҳисобида муваффақият қозонишган.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, Ўзбекистон ва Кувайт терма жамоалари сўнгги марта Қатар мезбонлик қилган Осиё Кубоги-2011 гуруҳ босқичида расмий мақомда тўқнаш келишган. Унда 2:1 ҳисобида муваффақият қозонган Ўзбекистон гуруҳни 1-ўринда якунлаган бўлса, Кувайт миссияни уддалай олмаган. Ваҳоланки Туфигижич шогирдларига Кувайтнинг «олтин авлоди» сифатида қаралаётганди.

Ўзбекистондан учралган мағлубиятдан кейин Кувайт футбол федерацияси ўртоқлик ўйини таклифи билан Осиё Кубоги якунига етиши билан мурожаат қилганди. Шу йилнинг 17 январь куни мазкур таклиф юзасидан ўртоқлик учрашуви Ал-Кувайтда ташкил этилганда, мезбонлар минимал ҳисобда муваффақият қозонишган. 7 сентябрь кунги ўйин эса 2012 йил ҳисобидан иккинчи тўқнашувдир. 2012 йилга қадар томонлар бирор марта ҳам ўртоқлик ўйини ўтказишмаган.

Ҳозирга қадар ҳар икки мамлакат ўзаро 5 марта тўқнаш келишган. Шуларнинг 1тасида дуранг қайд этилган бўлса, 2тадан ўйинда рақиблар зафар қучишган. Тўплар нисбати ҳам тенг – 9:9.  


Рейтинг:
  

Мавзу бўйича
Терма жамоалар
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР
Ёпиқ иншоотлардаги 4-Осиё Ўйинлари футзал мусобақаларига қуръа ташланди
Қатар терма жамоаси Эрон ҳамда Ўзбекистонга қарши таркибини эълон қилди
Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси 25 май куни машғулотларга киришади
ЖЧ-2014 саралаши: Коваленко Ироқ - Япония учрашувини бошқаради
Хитой терма жамоаси Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан таркибини эълон қилди
Легионерлар: Одил Аҳмедов - Россия чемпионати бронза медали соҳиби
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Ироқ ёшларига қарши «Пахтакор» стадионида ўйнайди
Ўзбекистон U-19 – Ўзбекистон U-17 – 0:1
Футзал: Ўзбекистон терма жамоаси ФИФА рейтингида 22-ўринда қайд этилди
Жанубий Корея - Ўзбекистон учрашувини япониялик ҳакамлар бригадаси бошқаради
Жанубий Корея ЖЧ-2014 саралишида ўйнайдиган футболчилар рўйхатини эълон қилди
Жанубий Корея терма жамоаси таркибида йўқотишлар юзага келди
Ўзбекистон U-19 - «Локомотив-2» - 3:4
Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси 15 май куни машғулотларга киришади
ЖЧ-2014 саралаш баҳслари якуний тур учрашувлари бир вақтда бошланади


   
Web Studio SAYQAL