ЎЗБ | РУС | ENG
ЎФФ | Терма жамоалар | Янгиликлар | Медиа | Nestle Pure Life™
| УФФ | Терма жамоалар | Осиё Кубоги 2011 | ОФК | ПФЛ | Дунё футболи | ЖЧ 2010
 
   
Янгиликлар /
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қатар олдидан Ироқ билан ўртоқлик ўйини ўтказади
Нашр қилиш Пайшанба, 12 Июль 2012
Ўзбекистон

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 12 октябрь куни Ироқ миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Бунга қадар Миржалол Қосимов шогирдларининг Иордания ва Кувайт термаларига қарши ўртоқлик ўйинида иштирок этиши ҳақида маълумот берилганди.

Иордания ва Кувайт терма жамоаларига қарши халқаро ўртоқлик ўйинлари ЖЧ-2014 сўнгги саралаш босқичидан ўрин олган Жанубий Кореяга қарши беллашувга тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. «Осиё йўлбарслари» билан ўйин 11 сентябрь куни «Пахтакор» марказий стадионида бўлиб ўтади.

Ироқ миллий терма жамоаси билан ўтказиладиган ўртоқлик ўйини эса ЖЧ-2014 сўнгги саралаш босқичининг 5-туридан жой олган Қатарга қарши расмий ўйин учун тайёргарлик сирасига киради. Қайд этиш керак, 16 октябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси сўнгги саралаш босқичидаги ўзининг тўртинчи ўйинини Доҳада Қатарга қарши ўтказади. Тўрт кун олдин бўлиб ўтадиган Ироқ билан тўқнашувга ҳам айнан Қатар пойтахти Доҳа мезбонлик қилади.

Ироқ терма жамоаси ҳам худди Ўзбекистон сингари ЖЧ-2014 сари кураш олиб бормоқда. Саралашнинг «В» гуруҳида иштирок этаётган Зико шогирдлари IV босқич доирасида 2та ўйин ўтказиб, ҳар иккисида дуранг натижага имзо чекишган. Дастлаб Иордания билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган ироқликлар, кейинги ўйинда Уммонни 2 очкодан маҳрум қилишган – 1:1.

Ҳозирга қадар Ўзбекистон ва Ироқ миллий терма жамоалари ўзаро 5 бор тўқнаш келишган. Шуларнинг 3тасини ўз фойдасига ҳал қилган Ўзбекистон, яна 1тасида имкониятни бой берган. 1та ўйинда ғолиб жамоа аниқланмаган. Тўплар нисбати – 6:4, Ўзбекистон фойдасига. Томонлар сўнгги марта 2007 йилги Осиё Кубоги олдидан Сеулдаги ўртоқлик ўйинида куч синашишган. Беллашув 2:0 ҳисобида Ўзбекистон фойдасига ҳал бўлган. Орадан кўп ўтмай Ўзбекистон Осиё кубогининг чорак финалига қадар етиб борган бўлса, Ироқ қитъа чемпионлигини қўлга киритганди.


Рейтинг: 5
  

Мавзу бўйича
Терма жамоалар
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР
Ўзбекистон курашни плей-оффда давом эттиради
Ўзбекистон – Қатар: Асосий таркиблар маълум
Миржалол Қосимов: «Халқимиз орзусини рўёбга чиқаришни бутун терма жамоа хоҳламоқда»
Фаҳад ат-Таний: «Бор эътиборни ҳужумга қаратсак, Ўзбекистонга мағлуб бўламиз»
Ўзбекистон Қатарга қарши оқ либосларда ўйнайди
ЎФФ раҳбарияти Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси билан учрашади
Қатар терма жамоаси Тошкентга 23 нафар футболчи билан ташриф буюрди
Ўзбекистон U-20 ЖЧ-2013 баҳслари учун якуний таркибини эълон қилди
Миллий терма жамоанинг «ЖАР»даги машғулотларидан фотожамланма
Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Тунис ўсмирларини мағлуб этди
Ўзбекистон - Қатар ўйинолди матбуот анжумани 17 июнь куни соат 16:30да бошланади
Футзал: «Ардус» клублар ўртасидаги Осиё чемпионатидаги рақиблари номини билиб олди
Эрон Жанубий Кореяга қарши ўйинга Бусанда тайёргарлик кўрмоқда
Миллий терма жамоа «ЖАР» стадионида машғулотларга киришди (фотогалерея)
Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон (U-17) - Тунис (U-17) - 0:1


   
Web Studio SAYQAL