ЎЗБ | РУС | ENG
ЎФФ | Терма жамоалар | Янгиликлар | Медиа | Nestle Pure Life™
| УФФ | Терма жамоалар | Осиё Кубоги 2011 | ОФК | ПФЛ | Дунё футболи | ЖЧ 2010
 
   
Янгиликлар /
Виталий Денисов жамоадошлари иккинчи турда ҳам зафар қучишди
Нашр қилиш Душанба, 23 Июль 2012
Виталий

Ўзбекистон миллий терма жамоасига аъзо икки нафар футболчи тўп сураётган Украина Премьер-лигасида 2-тур беллашувларига якун ясалди.

Биринчи турдаги голи билан «Днепр»нинг ғалабасига муҳим ҳисса қўшган Виталий Денисов, 2-турни ҳам тўлиқ ўтказди. У тўп сураётган «Днепр» клуби Запарожьеда «Металлург» меҳмони бўлиб, йирик – 4:0 ҳисобида муваффақият қозонди. 2-турдан кейин днепропетровскликлар 6 очко билан турнир жадвалининг 2-пағонасидан жой олишган. Виталий Денисов жамоадошларидан ташқари «Шахтёр», «Заря», «Металлист», «Кривбас» ва Киевнинг «Динамо» клублари ҳам 2-турдан кейин юз фоизлик натижа қайд этиб туришибди.

Яна бир ўзбекистонлик Максим Шацких ҳаракат қиладиган Киевнинг «Арсенал» клуби пойтахт дербисида «Динамо»дан енгилди – 0:1. Учрашувдаги ягона гол беллашувнинг 3-дақиқасидаёқ киритилганди. «Динамочилар» шунингдек 69-дақиқада пенальтидан аниқ фойдалана олишмади. «Шахтёр»га қарши дастлабки турни (0:6) тўлиқ ўтказган Максим Шацких, кечаги ўйиннинг 71-дақиқасида Мазилунинг ўрнига майдонга тушди. Орадан 7 дақиқа ўтиб эса «тўпчилар» майдонда бир киши кам қолишди. 2-турдан кейин «Арсенал» турнир жадвалининг сўнгги пағонасидан жой олган.

Украина Премьер-лигасида 3-тур ўйинлари 28 июль куни бўлиб ўтади. Унда «Днепр» Донецкнинг «Металлург» клубини қабул қилади. Донецкликлар ҳар иккала ўйинни бой берган жамоалар ичида энг яхши кўрсаткич қайд этишмоқда. Дастлабки икки турни чемпионлик учун асосий даъвогар бўлган «Шахтёр» ва «Динамо»га қарши ўтказган Киевнинг «Арсенал» жамоаси 3-турда «Заря» меҳмони бўлади. Лугансклик футболчилар дастлабки икки турни ўз фойдаларига ҳал қилишгани юқорида кўрсатиб ўтилган.


Рейтинг: 1
  

Мавзу бўйича
Терма жамоалар
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР
Аҳмаджон Мусаев «TRT Sport» телеканалига интервью берди
Ўзбекистон ёшлар термаси Туркиядаги илк машғулотларни ўтказди
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси – Бурсада!
Ўзбекистон - Қатар 5:1 (фотогалерея)
Ўзбекистон плей-оффда Иордания билан ўйнайди
Ўзбекистон курашни плей-оффда давом эттиради
Ўзбекистон – Қатар: Асосий таркиблар маълум
Миржалол Қосимов: «Халқимиз орзусини рўёбга чиқаришни бутун терма жамоа хоҳламоқда»
Фаҳад ат-Таний: «Бор эътиборни ҳужумга қаратсак, Ўзбекистонга мағлуб бўламиз»
Ўзбекистон Қатарга қарши оқ либосларда ўйнайди
ЎФФ раҳбарияти Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси билан учрашади
Қатар терма жамоаси Тошкентга 23 нафар футболчи билан ташриф буюрди
Ўзбекистон U-20 ЖЧ-2013 баҳслари учун якуний таркибини эълон қилди
Миллий терма жамоанинг «ЖАР»даги машғулотларидан фотожамланма
Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Тунис ўсмирларини мағлуб этди


   
Web Studio SAYQAL