ЎЗБ | РУС | ENG
ЎФФ | Терма жамоалар | Янгиликлар | Медиа | Nestle Pure Life™
| УФФ | Терма жамоалар | Осиё Кубоги 2011 | ОФК | ПФЛ | Дунё футболи | ЖЧ 2010
 
   
Янгиликлар /
Камолиддин Тожиев жамоаси дуранг ўйнади ва Суперлигадаги 2-ўрнини сақлаб қолди
Нашр қилиш Душанба, 06 Август 2012
Камолиддин

Хитой Суперлигасида тўп сураётган Ўзбекистон миллий терма жамоасига даъвогар футболчилардан бири Камолиддин Тожиев 20-тур доирасида «Шандонг Луненг» клубига қарши ўйинда майдонга тушди.

Камолиддин Тожиев ҳаракат қилаётган «Жиангсу Саинти» клуби 20-турда «Шадонг Луненг»ни қабул қилиб, 3:3 ҳисобида дуранг ўйнади. Беллашувда Камолиддин Тожиев тўлиқ – 90 дақиқа ҳаракат қилди.

Айни пайтда «Жиангсу Саинти» 39 очко билан 2-ўринни эгаллаб турган бўлса, 1-ўринда бораётган «Гуанжоу Эвергранде» клубида 40 очко бор.

Ўзбекистон миллий терма жамоасига аъзо футболчилардан яна бири Анзур Исмоилов ҳаракат қилаётган «Чанчун Ятай» 19та ўйинда тўплаган 29 очкоси билан 6-ўриндан жой олган. 4 август куни Суперлигада сўнгги ўринда бораётган «Ценан Жианйе»ни қабул қилган Исмоилов жамоадошлари 2:2 ҳисобига имзо чекишди. Мезбонлар 2та гол фарқи билан олдинда боришларига қарамай, якунда ғалабани ушлаб қола олишмади. Мазкур беллашувда Анзур Исмоилов ўйин қайдномасига киритилмади.

«Чанчун Ятай» 10 август куни 3-ўринда бораётган «Гуизоу Ренцзе» меҳмони бўлса, «Жиангсу Саинти» 10-ўринда бораётган «Лиаонинг» меҳмони бўлади.   


Рейтинг:
  

Мавзу бўйича
Терма жамоалар
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР
Ўзбекистон курашни плей-оффда давом эттиради
Ўзбекистон – Қатар: Асосий таркиблар маълум
Миржалол Қосимов: «Халқимиз орзусини рўёбга чиқаришни бутун терма жамоа хоҳламоқда»
Фаҳад ат-Таний: «Бор эътиборни ҳужумга қаратсак, Ўзбекистонга мағлуб бўламиз»
Ўзбекистон Қатарга қарши оқ либосларда ўйнайди
ЎФФ раҳбарияти Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси билан учрашади
Қатар терма жамоаси Тошкентга 23 нафар футболчи билан ташриф буюрди
Ўзбекистон U-20 ЖЧ-2013 баҳслари учун якуний таркибини эълон қилди
Миллий терма жамоанинг «ЖАР»даги машғулотларидан фотожамланма
Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Тунис ўсмирларини мағлуб этди
Ўзбекистон - Қатар ўйинолди матбуот анжумани 17 июнь куни соат 16:30да бошланади
Футзал: «Ардус» клублар ўртасидаги Осиё чемпионатидаги рақиблари номини билиб олди
Эрон Жанубий Кореяга қарши ўйинга Бусанда тайёргарлик кўрмоқда
Миллий терма жамоа «ЖАР» стадионида машғулотларга киришди (фотогалерея)
Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон (U-17) - Тунис (U-17) - 0:1


   
Web Studio SAYQAL