ЎЗБ | РУС | ENG
ЎФФ | Терма жамоалар | Янгиликлар | Медиа | Nestle Pure Life™
| УФФ | Терма жамоалар | Осиё Кубоги 2011 | ОФК | ПФЛ | Дунё футболи | ЖЧ 2010
 
   
Янгиликлар /
Ўзбекистон биринчи марта Иорданияга имкониятни бой берди
Нашр қилиш Пайшанба, 16 Август 2012
Ўзбекистон

15 август куни Ўзбекистон ва Иордания терма жамоалари ўртасидаги иккинчи ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди. 13 август куни ўтказилган ўйиндан фарқли ўлароқ, учрашув Иордания терма жамоаси ғалабаси билан якунига етди.

Иордания пойтахти – Амман шаҳридаги «Қирол Абдулла» стадионида ўтказилган Иордания ҳамда Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги халқаро ўртоқлик учрашуви 2:0 ҳисобида майдон эгалари ғалабаси билан якунига етди. Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмаган бўлса-да, иккинчи таймда иорданиялик Аҳмад Ҳайёл ҳамда Ҳасан Абдул Фаттоҳ ўз номини таблога ёздириб қўйди.

Ўйин давомида, айниқса, иорданияликлар ҳисобда олдинга ўтиб олишганидан сўнг Миржалол Қосимов қўл остидаги Ўзбекистон миллий терма жамоасидан кўплаб қулай имокниятлар бўлди, бироқ 2:0 ҳисоби ўйин якунига қадар ўзгармади.

Икки кун аввал, 13 август куни бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон терма жамоаси ғалаба қозонган эди. Ўшанда ўйиннинг иккинчи бўлимида Темур Кападзе томонидан киритилган ягона гол ўзбекистонлик футболчиларга муваффақият келтирганди.

Қайд этиш жоиз, Иордания терма жамоаси ўз тарихида биринчи марта Ўзбекистонни мағлуб этишга муваффақ бўлди. 2001 йилнинг апрелидан 2012 йилнинг 15 август санасига қадар ҳар иккала терма жамоа ўртасида 6та ўйин ўтказилган бўлиб, уларнинг тенг ярмида Ўзбекистон ғалаба қозонган бўлса, яна шунча баҳс дуранг натижалар билан якунига етган эди.

Эслатиб ўтамиз, 13 ва 15 август куни ўтказилган ўртоқлик учрашувлари ҳар икки терма жамоа учун ЖЧ-2014 саралаш 4-босқич баҳсларининг навбатдаги ўйинлари олдидан тайёргарлик вазифасини ўтайди. Ўзбекистон терма жамоаси 11 сентябрь куни Жанубий Кореяга қарши расмий ўйин олдидан 7 сентябрь куни Тошкентда Кувайт терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Фото: jfa.com.jo

Рейтинг: 2.67
  

Мавзу бўйича
Терма жамоалар
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР
Ўзбекистон курашни плей-оффда давом эттиради
Ўзбекистон – Қатар: Асосий таркиблар маълум
Миржалол Қосимов: «Халқимиз орзусини рўёбга чиқаришни бутун терма жамоа хоҳламоқда»
Фаҳад ат-Таний: «Бор эътиборни ҳужумга қаратсак, Ўзбекистонга мағлуб бўламиз»
Ўзбекистон Қатарга қарши оқ либосларда ўйнайди
ЎФФ раҳбарияти Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси билан учрашади
Қатар терма жамоаси Тошкентга 23 нафар футболчи билан ташриф буюрди
Ўзбекистон U-20 ЖЧ-2013 баҳслари учун якуний таркибини эълон қилди
Миллий терма жамоанинг «ЖАР»даги машғулотларидан фотожамланма
Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Тунис ўсмирларини мағлуб этди
Ўзбекистон - Қатар ўйинолди матбуот анжумани 17 июнь куни соат 16:30да бошланади
Футзал: «Ардус» клублар ўртасидаги Осиё чемпионатидаги рақиблари номини билиб олди
Эрон Жанубий Кореяга қарши ўйинга Бусанда тайёргарлик кўрмоқда
Миллий терма жамоа «ЖАР» стадионида машғулотларга киришди (фотогалерея)
Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон (U-17) - Тунис (U-17) - 0:1


   
Web Studio SAYQAL