ЎЗБ | РУС | ENG
ЎФФ | Терма жамоалар | Янгиликлар | Медиа | Nestle Pure Life™
| УФФ | Терма жамоалар | Осиё Кубоги 2011 | ОФК | ПФЛ | Дунё футболи | ЖЧ 2010
 
   
Янгиликлар /
Ўзбекистоннинг Жанубий Кореяга қарши ўйинини Пауло Аутори кузатиб боради
Нашр қилиш Жума, 17 Август 2012
Ўзбекистоннинг

17 август Тошкент вақти билан 11:30да Ўзбекистон миллий терма жамоаси пойтахт Тошкентга қайтиб келди.

Амманда Иорданияга қарши 2та ўртоқлик ўйинида майдонга тушган Миржалол Қосимов шогирдлари Амман-Деҳли-Тошкент йўналиши бўйлаб қайтиб келишди. Маълумот ўрнида айтиш керакки, Ўзбекистон футбол федерацияси терма жамоалар маркази директори Асқар Толибжонов бошчилик қилган делегация сафида маҳаллий футболчилардан ташқари фақатгина Шавкат Муллажонов бор. Қолган барча легионерлар ўз клубларига қайтиб кетишган. Ёдингизда бўлса Шавкат Муллажонов Иорданияга қарши дастлабки ўйинда жароҳат олиб, иккинчи учрашувда иштирок эта олмаганди.

Эслатиб ўтамиз, Амманда бўлиб ўтган дастлабки ўйинда Миржалол Қосимов шогирдлари 1:0 ҳисобида зафар қучган бўлишса, иккинчи ўйин иорданияликларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етганди. Шу билан Ўзбекистон миллий терма жамоаси 7 сентябрь куни Кувайт миллий терма жамоасининг пойтахт Тошкентга қабул қилади. Мазкур ўйин Жанубий Кореяга қарши расмий ўйин олдидан тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 11 сентябрь куни бўлиб ўтадиган Жанубий Кореяга қарши ўйинини томоша қилиш учун Қатар миллий терма жамоаси мураббийлари пойтахт Тошкентга ташриф буюришади.

Сир эмаски, Қатар ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари ЖЧ-2014 сўнгги саралаш босқичининг «А» гуруҳида кураш олиб боришмоқда. Мазкур терма жамоалар биринчи давранинг сўнгги турида Қатар пойтахти Доҳада ўзаро тўқнаш келишади.

11 сентябрь куни Ўзбекистон Тошкентда Жанубий Кореяни қабул қилса, Эрон ва Ливан терма жамоалари Байрутда кураш олиб боришади. Ўз-ўзидан Қатар 4-турни ўтказиб юборади. Бундан унумли фойдаланган мамлакат бош жамоасининг бош мураббийи Пауло Аутори ва ёрдамчи мураббий Рене Кармо Тошкентга ташриф буюриб, 16 октябрь кунги рақиб – Ўзбекистон ўйинини ўрганишади. Бу борада Қатар футбол федерацияси Ўзбекистон футбол федерациясидан амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган.

Қайд этиш керак, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жанубий Кореяга қарши ўйини 11 сентябрь куни 18:00да, «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтади. Ҳозирча Қатар 3та ўйинда 4 очко жамғариб, гуруҳда Жанубий Корея ва Эрондан кейин учинчи жамоа бўлиб турган эрса, 2та ўйинда 1 очкога эга чиққан Ўзбекистон Қатардан кейинги поғонада бормоқда.  


Рейтинг:
  

Мавзу бўйича
Терма жамоалар
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР
ЖЧ-2014 саралаши: Коваленко Ироқ - Япония учрашувини бошқаради
Хитой терма жамоаси Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан таркибини эълон қилди
Легионерлар: Одил Аҳмедов - Россия чемпионати бронза медали соҳиби
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Ироқ ёшларига қарши «Пахтакор» стадионида ўйнайди
Ўзбекистон U-19 – Ўзбекистон U-17 – 0:1
Футзал: Ўзбекистон терма жамоаси ФИФА рейтингида 22-ўринда қайд этилди
Жанубий Корея - Ўзбекистон учрашувини япониялик ҳакамлар бригадаси бошқаради
Жанубий Корея ЖЧ-2014 саралишида ўйнайдиган футболчилар рўйхатини эълон қилди
Жанубий Корея терма жамоаси таркибида йўқотишлар юзага келди
Ўзбекистон U-19 - «Локомотив-2» - 3:4
Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси 15 май куни машғулотларга киришади
ЖЧ-2014 саралаш баҳслари якуний тур учрашувлари бир вақтда бошланади
Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини бошлади
Миллий терма жамоа ЖЧ-2014 саралаш баҳсларига тайёргарликни 2 июнь куни бошлайди
Легионерлар: Муллажонов ва Исмоилов асосий таркибда майдонга тушишди


   
Web Studio SAYQAL