ЎЗБ | РУС | ENG
ЎФФ | Терма жамоалар | Янгиликлар | Медиа | Nestle Pure Life™
| УФФ | Терма жамоалар | Осиё Кубоги 2011 | ОФК | ПФЛ | Дунё футболи | ЖЧ 2010
 
   
Янгиликлар /
ЖЧ 2010: Вазият қурбонлари
Нашр қилиш Жума, 09 Июль 2010
ЖЧ

 

Жаҳон чемпионатининг ниҳоясига етишига ҳам бор йўғи бир неча кун қолди. Нима бўлган тақдирда ҳам Африкадаги биринчи ЖЧ нинг гувоҳига айландик. Кимгадир ёқди, кимгадир йўқ. Бошқа чемпионатлар билан солиштиришнинг эса маъноси йўқ. Чунки ҳар бир чемпионат –бу алоҳида ҳикоя. Ўзининг сценарийси билан, қаҳрамонлари билан. Бу худди кинога ўхшайди. Кимгадир триллер ёқса, бошқаларга сокин мелодраммалар. Кимдир эса комедиянинг “жинни”си. Таъб ҳақида баҳслашмайди, дейди-ю. Ушбу мундиал ҳам тарихда ўзига хослиги билан ажралиб туради. Унинг ҳам бошқа чемпионатларда учрамаган ўзига хос хислатлари бор. Нимадир уни бошқа мундиаллардан ажратиб туради, албатта. Шундай “нима”лардан бири –бу ҳакамлар. Чемпионат тугашига 2 баҳс қолганда уларнинг ЖАРдаги иштироки тўғрисида  мулоҳаза қилсак бўлади, менимча. 2 учрашувда аҳвол кескин ўзгариб кетмаса керак. Умумий тенденциялар кўзга ташланиб бўлди.
Хўш, ҳакамларга неча баҳо қўйсак бўлади ушбу чемпионатда? 5 баллик тизим бўйича. Менимча 4 қўйсак бўлади. Тўғри кимгадир қўйиб берсанг, ҳозир уларга 2 қўйишга ҳам ўйланиши мумкин. Аммо шошилманг. Келинг бирга мулоҳаза қилиб кўрайлик. Чемпионат давомида ҳакамлар томонидан жуда қўпол хатоларга йўқ қўйилди, қўшиламан. Аммо бир неча ҳакамлар томонидан ўтказилган ажойиб ўйинларни ҳам унутманг. Биз фақат ёмон ўтказилган учрашувларни назарда тутмаслигимиз лозим. Чунки биз умумий баҳо, ўртача баҳо беряпмиз. Баъзида мухлис ва мутахассисларга ҳакамлар учрашувни аъло даражада бошқариши шартдек туюлади. Нима учун? Уларнинг тайёргарлигига сизнинг қандайдир ҳиссангиз борми? Нега биз улардан ҳар доим хатосиз, идеал ўтказилган учрашувларни кутамиз? Ҳакамлик ҳалигача профессионал касб бўлиб шаклланмаган вақтда. Профессионал футболчи ва мураббийлар учрашув давомида юзлаб қўпол хатоларга йўл қўйишади. Аммо ҳакамларнинг ягона хатоси уларнинг фаолиятига нуқта қўйиши ёки бир умр доғ қолдириши мумкин. Бу жуда мураккаб касб. Сен хато қилишга ҳаққинг йўқлигини билиб майдонга чиқиш жуда мураккаб. Бу жуда катта психологик босим. Биз агар Роналдо пенальтини  аниқ амалга ошира олмаса ёки бирга бир вазиятда гол ура олмаса, уни тезда кечирамиз.Аммо ҳакам баҳсли вазиятда ўша пенальтини белгилагани ёки аксинча белгиламагани учун бир дунё сўкич эшитади. Нега биз йилига миллионлаб пул ишлайдиган, ўз ишининг устаси бўлмиш, профессионал, ҳар куни айнан шу иш билан шуғулланадиган, бошқа қиладиган иши бўлмаган Роналдони, Мессини, Рунини кечирамизу, ўз ишидан ортиқча вақт ажратиб ҳакамлик касбини ўзлаштириб, унинг эвазига жуда кўп нарсалардан ҳаётида воз кечган бечора Розеттини (масалан) кечира олмаймиз. Ҳа,бу жуда нозик масала. Биз ҳакамлардан идеал бўлишни талаб қилишни тўхтатишимиз лозим. Бу роботлар ўртасидаги баҳс эмас. Бу инсонлар иштирокидаги ўйин ва у ерда инсон фактори устун бўлиши лозим.
Барча сўнги пайтда ҳакамлар борган сари кўп хато қилишяпти деган фикрни илгари суришаяпти. Йўқ, ҳакамлар кўпроқ хато қилишаётгани йўқ. Шунчаки буни бизга кўпроқ ва сифатлироқ кўрсатадиган бўлишди. Ишонинг бундай хатоларга ҳакамлар ҳар доим йўлга қўйишган. Аммо илгари футбол учрашувлари ҳозирдагидек 30-40 камера эмас, 5-10 камера орқали олиб кўрсатилган. Замонавий технологиялар ҳар қандай заррача хатоликни ҳам кўрсатишга қодир. Бу аслида арзимайдиган заррача хато. Бундай хатоларни 2 марта кўрсатса ҳеч нарса бўлмайди. Аммо уларни қайта қайта намоиш этадиган бўлса, у мухлисларнинг онгига таъсир қилиши, шубҳасиз. Бу жуда катта ахборот зарбаси. Тасаввур қилинг. Замонавий технология ёрдамида қандайдир 5 сантиметрлик оффсайд қайд этилмагани фош этилди. Арзимаган нарса ўзи. Аммо бундай вазиятларни учрашув давомида 10 марта кўрсатса, ҳар қандай мухлис ҳам : “Бу ҳакамми ўзи ё бошқа нарсами”, деган хаёлга бориши табиий. Аммо, аслида бу бўртирилган ҳақиқат! Ундан бошқа нарса эмас. Менга энг ёқмаган томони шундаки, трансляция режиссерлари техника ёрдамида ҳакам хатосини аниқлаб ўзларини шунчалик ақлли ҳис қилишадики, хатога йўл қўйган қанот ҳакамини йирик планда 5 сония кўрсатиб туриш лаззатидан ўзларини тия олишмайди. Майли, ҳакам хатосини кўрсатгин, аммо нима қиласан : “ХАТО ҚИЛГАН ҲАКАМ АНА ШУ БЎЛАДИ!! МАН БИЛАМАН!”, деган маънода иш тутиб. Сени ҳеч ким учрашув давомида мураббийниннг қандайдир ҳаракатини кўролмай қолган ва уни  бутун дунёга кўрсата олмаган ёки такрорий лавҳани ўз вақтида кўрсатмаган режиссер ана бу бўлади деб шарманда қилмайди-ку. Ўзи шундоғам ҳакамларга босим юқори бўлса. Булар ҳар қандай арзимаган хато учун ҳакамларни йирик планда кўрсатишдан чарчашмайди. Мен бу сиёсатга бутунлай қаршиман. Ҳа, агар ҳакам Германия –Англия учрашувидаги голни кўра олмаса, уни кўрсатиш керак. Аммо, ҳар қандай сантиметрлик оффсайд учун... Бу аслида жуда кучли қурол. Бир вақтнинг ўзида ушбу трансляцияни миллиардлаб инсон дунё бўйлаб кузатади. Албатта, бундан сўнг барча: “Ҳакамлар ёмон ”, деб жар солади. Ҳакамлар ёмон эмас. Ҳакамлар ўша –ўша. Ҳатто яхшироқ ҳам. Шунчаки биз бунга жуда катта эътибор қаратадиган бўлдик.
Мен қўшиламан. Ҳакамлар ушбу чемпионатда баъзи бир жуда қўпол хатоларга йўл қўйишди. Бу учун уларни жазолаш керакдир, билмадим. Аммо бу хатоларнинг бари босим натижасидир. Сизнинг ҳаракатларингизни бир нечта камера тинимсиз ёзиб олаётганини ҳис этиш, хар бир қилган заррача хатонгиз жамоатчилик эътиборига чиройли қилиб турли нуқталардан йирик планларда намоиш қилиниши билиб туриш жуда мураккаб. Кимдир бун босимни осон енга олади, кимдир эса йўқ. Аммо, биз барча бебахтликларимизда ҳакамларни айблашга ҳаққимиз йўқ. Эрматовнинг жисмоний тайёргарлиги футболчиларникидан қолишмаслигини биласизми? Аммо футболчилар бир йилда 10 ой тинисиз машғулот олиб боришади. Бу уларнинг касблари. Аммо, Эрматов мавсум бошида жисмоний тайёргарлик машғулотларида қатнашади, мавсум давомида бир иккита бўлиши мумкин. Қолган вақт барча нарса унинг ўзига боғлиқ.
Хўш, муаммо бор. Уни ўзмизга яратиб олдик, деярли. Уни худди шундай қилиб йўқотишнинг энди иложи йўқ. Чунки у инсонлар онгига ўрнашиб олди. Энди бир нарса қилмаса бўлмайди. Нима??? Сўнги пайтларда қизғин баҳсларга сабаб бўлаётган мавзу-бу такрорий лавҳалардир. Уни жорий қилиш керакми ёки йўқ. ФИФА, тўғрироғи жаноб Блаттер бунга тиш-тирноғи билан қарши. Қўпчилик бунинг тарафдори. Ҳатто кўп сонли ҳакамлар ҳам. Мен бу ерда ушбу ҳакамларнинг позициясини тушунаман. Такрорий лавҳалар жорий этилганидан сўнг уларнинг иши анча енгиллашади. Ишнинг енгиллашиши ўз йўлига, энг асосийси уларнинг елкаларидаги тоғ ағдарилиб тушади. Улар улкан босимдан, жавобгарлик ҳиссидан қутилишади. Чунки бир нарса бўлиб қолса, техника айбдор. Қарорни у чиқарди. Бу босим нуқтаи назаридан жуда қулай ва фойдали. Аммо, бунда жуда кўп “лекин” ва “агар” лар бор. Жуда кўп. Авваламбор мен ушбу янгиликка нисбаттан ўз фикримни билдирмоқчиман. Мен такрорий лавҳалар ғоясига қаршиман. Аммо, шу билан бирга тушуниб турибман, бу бир кун келиб жорий этилишини. Бундай жамоатчилик босимини ФИФА узоқ инкор эта олмайди ва охир-оқибат футболда такрорий лавҳалар ёрдамида қарор чиқариш жорий этилади. Ишончим комил. Аммо, шундай бўлсада мен бунга қаршиман. Нима учун? Асослаб ўз фикримни изоҳлашга ҳаракат қилиб кўраман.
Биринчидан: такрорий вазиятлар қандай ҳолларда кўриб чиқилади? Уни ҳакам ҳал қиладими ёки футболчиларми? Агар ҳакам ҳал қиладиган бўлса, яна савол келиб чиқади. Бир вазиятда такрорий лавҳани кўриб, иккинчи вазиятда кўрмаса, бу рақиб жамоанинг норозилини келтириб чиқариши мумкин. Нимага рақибимизнинг вазиятини кўрдинг-у, бизникини кўрмадинг? Тан олинг, ўринли савол. Агар бу ўринли бўладиган бўлса, ҳакам ҳар қандай баҳсли вазиятнинг такрорий лавҳасини кўрадиган бўлса.. Кечарисизу, биринчи бўлиб, сиз мухлислар бундан зерикиб кетасиз. Масалан хоккейда бундай тажриба қўлланилади. Аммо хоккей билан футболни умуман солиштириб бўлмайди. Кўпчилик шундай қилишга ҳаракат қилса-да. Биринчидан, хоккей кичкина майдонда ўтказилади. Вақтнинг тўхтатилиши ўйиннинг суратига деярли таъсир қилмайди. Футбол майдони эса катта,ва бундай тўхталишлар таъсирсиз ўтишининг иложи йўқ. Ундан ташқари хоккейда ҳар қандай тўхталишдан сўнг учрашув секундамери ҳам тўхтайди. Бемалол, хохлаганча мухокама қилиш мумкин. Аммо бу ҳали энг муҳими эмас. Хоккейда ҳакамнинг айтгани - айтган, дегани - деган. Агар у такрорий лавҳани кўрмайман деса унга ҳеч ким жиддий қаршилик кўрсатмайди. Ҳакамга нисбаттан ишлатилган ҳар қандай қўпол ҳаракат ёки СЎЗ (!!) икки дақиқалик жаримага сабаб бўлади. Хоккейда ҳакам билан ҳатто вазиятни муҳокама қилиш ҳам мумкин эмас, сардордан ташқари. Шунинг учун у ерда тартиб бор. Футболда сиз буни тасаввур қилаяпсизми?? Мен сизни ишонтириб айтаман, футболчилар ҳакамга иложи борича турли йўллар билан босим ўтказишга ҳаракат қилишади. Бу кўпроқ циркка ўхшаб кетади.
Иккинчидан: Буни теннисга ўхшаб ҳал этиш мумкин. Ҳар бир жамоага 3 тадан имконият берилади. Улар ўз имкониятларини хохлаган вазиятда ишлатишлари мумкин. Хўш, шундай бўлди ҳам дейлик. Ким Ўзбекистон футбол майдонларини керакли жиҳозлар билан таъминлаб беради? Бу камида ўз ичига 10 тадан кам бўлмаган камера, махсус техник жиҳозларни олади. Бу жудда қиммат. ФИФА буни ўз бўйнига олмайди. Бу ҳақда гап ҳам бўлиши мумкин эмас. Биз ўзимизга бу нарсани сотиб олишга қурбимиз етадими? Йўқ. Натижада нима бўлади? Миллий чемпионатимизда биз эски қоидалар бўйича футбол ўйнасак,ЖЧ ларига чиқсак янгиси билан тўп сурамиз. Иккиламчи қоидалар менимча ҳеч кимга керак эмас.
Учинчидан: Юқорида йтиб ўтдим. Футбол инсонлар ўйини. Унга техниканинг аралашиши унга жуда катта таъсир ўтказади. Футбол концепцияси ўзгаради. Бу ўзгариш ўзининг орқасидан жуда кўп бошқа ўзгаришларни олиб келади. Шубҳасиз. Шунинг учун ФИФА бу ўзгаришга охиригача қарши бўлади. Менимча, энг мақбул йўл, бу дарвоза орқасидаги қўшимча 2 ҳакам ғояси. Бу камида баҳсли пенальти ва голларни тўғри аниқлаш имкониятини беради. Асосий хатолар ҳам шулар-у. “5 сантиметрлик” оффсайдлар ҳақида баҳслашишни бас қилишимиз керак энди. Ҳа, агар масофа катта бўлган бўлса, бу гапиришга арзийди. Аммо, такрорий лавҳада зўрға кўзга илинадиган вазиятлар ҳақида баҳслашишни ростдан ҳам бас қилишимиз керак. Бу жиддий эмас: “Бу хатолар бутун миллат умидларини ўлдирди” , қабилидаги фикрларни ҳам унутайлик. Ушбу миллат ўз тарихида бундан да каттароқ хатоларни қилган ва бундан кейин ҳам қилади. Англия шундай хато эвазига ЖЧ унвонини қўлга киритган. Марадона шундай хато эвазига Англия устидан ғалаба қозонган. Бундай “миллат тақдирини ҳал қилувчи” хатолар ҳар доим бўлган. Аммо шу пайтгача ҳеч ким бундан трагедия ясагани йўқ. Бугун биз шу иш билан шуғулланаяпмиз. Журналистлар,мухлислар: Ҳамма.
Биламан, бунинг иложи йўқ. Аммо, келинг ҳакамларни ўз ҳолларига қўяйлик. Агар уларнинг қасддан қилган хатолари ўз тасдиғини топса, уларни жазолайлик. Аммо, шунчаки гапиришни бас қилайлик. Бундан фойда йўқ. Баттар қиламиз.

Рустам Қўчқоров

Кейп Таун


Рейтинг: 4
  

Мавзу бўйича
Дунё футболиЖЧ 2010
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР
Ўзбекистон U-19 – Ўзбекистон U-17 – 0:1
Футзал: Ўзбекистон терма жамоаси ФИФА рейтингида 22-ўринда қайд этилди
Жанубий Корея - Ўзбекистон учрашувини япониялик ҳакамлар бригадаси бошқаради
Жанубий Корея ЖЧ-2014 саралишида ўйнайдиган футболчилар рўйхатини эълон қилди
Жанубий Корея терма жамоаси таркибида йўқотишлар юзага келди
Ўзбекистон U-19 - «Локомотив-2» - 3:4
Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси 15 май куни машғулотларга киришади
ЖЧ-2014 саралаш баҳслари якуний тур учрашувлари бир вақтда бошланади
Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини бошлади
Миллий терма жамоа ЖЧ-2014 саралаш баҳсларига тайёргарликни 2 июнь куни бошлайди
Легионерлар: Муллажонов ва Исмоилов асосий таркибда майдонга тушишди
Ўзбекистонлик ҳакамлар Таиланд чемпионати учрашувини бошқаришади
Шуҳрат Мақсудов «Қайрат» - «Актобе» ўйинини кузатиш учун Қозоғистонга боради
Аҳмаджон Мусаев: «Аввалги йиллардаги натижаларимизни яхшилашга ҳаракат қиламиз»
ФИФА рейтинги: Ўзбекистон ўрни ўзгаришсиз қолди


   
Web Studio SAYQAL