ЎЗБ | РУС | ENG
ЎФФ | Терма жамоалар | Янгиликлар | Медиа | Nestle Pure Life™
| УФФ | Терма жамоалар | Осиё Кубоги 2011 | ОФК | ПФЛ | Дунё футболи | ЖЧ 2010
 
   
Янгиликлар /
Йигитларга раҳмат...
Нашр қилиш Шанба, 29 Январь 2011
Йигитларга
«Хуллас, гапни қисқа қилиб, ўзимнинг номимдан футболчиларга ва бутун мураббийлар штабига қарийиб бир ой мобайнида юртимиз муҳлисларини қўлдан келгунча шод этишганлиги учун миннатдорчилигимни айтмоқчиман»


 

Бундан бир неча соат олдин Осиё Кубоги 2011 баҳсларининг учинчи ўрини учун кечган учрашув якунига етди. Афсуски минтақанинг учинчи жамоаси бўлиш бизга насиб қилмабди. Бронзани биздан қийинчилик билан бўлсада Жанубий Корея терма жамоаси олиб қўйди. Аммо...

3 январь куни камина Тошкентдан Доҳага Ўзбекистон миллий терма жамоасининг матбуот котиби сифатида ташриф буюрди. Мендан сал илгари терма жамоамиз Дубайдаги ўқув йиғин машғулотларини якунлаб, Қатарга келиб улгурганди. Ўша кундан то ҳозиргача термамиз вакиллари кечирган барча ҳис ҳаяжонларини, ғалабаларнинг ширин онларини ва мағлубиятларнинг аламини мен жамоамиз ичида туриб ҳис қилдим.
 
Ҳозирда миллий терма жамоамизнинг муҳлисларини икки тоифага ажратса бўлади. Биринчиси йигитларимиз кўрсатган ўйиндан мамнун бўлиб, келажакка ишонч билан қарашса, иккинчи тоифага кирувчи муҳлислар ўша аламли 0:6 ҳисобидаги мағлубиятдан бошқа ҳеч нарсани кўз олдиларига келтира олишмаяпти ва шу сабаб ҳам улар бутун жамоани ёмонлаб, бош мураббий томон “илиқ” гапларини айтишмоқда. Нима ҳам дердик, муҳлислар албатта ўз фикрларига эга ва улар бунга тўлалигича хақлидирлар.
 
Энди эса, мен ҳам бир оғиз термамиз тўғрисида ўз фикримни билдирмоқчидим. Бу гапларимни, жамоа матбуот котиби сифатида эмас, балки муҳлис сифатида айтмоқчиман. Кимга қанақаю, лекин менга жамоамиз жуда ёқди. Авваламбор, гап жамоа ичида яхши муҳит шаклланганлиги тўғрисида боряпти. Йигитлар майдон ташқарисида ҳам бир бирларига жуда илиқ муносабатда бўлишди. Илгари бундай бўлганми ё йўқ, менга қоронғу, аммо мен ҳозирги кун тўғрисида гапиряпман ва муҳими шу деб ўйлайман.
 
Энди эса, ўйин услубимиз тўғрисида ҳам бир оғиз гапириб ўтсам. Вадим Абрамов жуда ҳужумкор ўйин тарафдори эканлигини ҳаммага намойиш қилиб берди. Ярим финалгача бўлган учрашувларда бу нарса ўзининг самарасини бериб келди. Менинг фикримча, Абрамовнинг энг катта ютуғи бу футболчиларга тезкор тарзда тўп узатиш даркорлигини англатиб келганлигидадир. Ҳақиқатдан ҳам йигитдар барча учрашувларда, ҳаттоки Австралияга қарши кечган учрашувда рақибларга қарагандан тўп билан кўпроқ муомилада бўлишди. Демак, бу нарса биз ҳам яхши тарзда тўп узатишга ўрганганлигимиздан дарак беради.
 
Мусобақанинг энг аянчи ва даҳшатли куни биз учун албатта 25 январь бўлди. Ярим финалда 0:6 ҳисобида мағлуб бўлишимиз Осиё Кубоги баҳсларини кузатиб борган бутун дунёдаги муҳлисларни ҳайратга солди. Очиғини айтсам, бундай натижадан ҳатто биз ҳам караҳт аҳволга тушдик. Ҳалигача ўша куни қандай қилиб бу ҳолат юз берганини тўлалигича англай олмаяпмиз. Абрамов айтиб ўтганидек, ушбу кун ўзбек футболи тарихининг энг даҳшатли кунларидан бирига айланди. Афсуски, ҳаётда шунақаси ҳам бўларкан. Ўша онлар шахсан мени тушларимга ҳам кириб чиқди. Ва “Наҳотки?!” деган савол миямда айлангани айланган.
 
Австралия билан бўлган учрашув айбини футболчи ва мураббийлар фақатгина Жанубий Корея билан бўлган баҳсда ювишлари мумкин эди. Шу сабаб футболчилар майдонда бор имкониятларини ишга солишдию, лекин рақиб барибир бир тўп фарқи билан биздан устун келди. Аммо бугунги ўйинимиз менимча, кўпчиликка ёққан бўлиши керак. Янаям билмадим.
 
Хуллас, гапни қисқа қилиб, ўзимнинг номимдан футболчиларга ва бутун мураббийлар штабига қарийиб бир ой мобайнида юртимиз футбол муҳлисларини қўлдан келгунча шод этишганлиги учун миннатдорчилигимни айтмоқчиман. Ҳозир сиз ҳайрон қолаётган бўлишингиз мумкин. Қандай қилиб бундай фикр ЎФФ расмий сайтида чиқиши мумкин деб. Лекин, мен айтмасам бўлмас эди, негаки миллий терма жамоамиз аъзолари ўз шаънларига илиқ гапларни эшитишга лойиқ деб биламан. Буни хаттоки Қатардаги журналистлар ҳам бод бод такрорлашяпти. Уларга ўйинимиз жуда манзур келди. Миллий терма жамоамизни эса, улар мусобақа кашфиёти деб аташмоқда. Шу боис, мен хурсандчилик билан яна бир бор барча ғалабали кунларимизни ёдга олиб, Ўзбекистон Осиё Кубогинг энг кучли тўрт жамоаси сафида пайдо бўлганлиги билан барчангизни табрикламоқчиман. Термамиздан шу каби ёрқин ва чиройли ўйинларни кейинги мусобақаларда ҳам кутиб  қолиб, Австралия билан каби учрашувларни унитишга ҳаракат қилиб, ушбу Осиё Кубоги баҳслари билан ҳайрлашамиз.
 
Бахтиёр Маметов
Доҳа, Қатар

Рейтинг: 3.94
  

Мавзу бўйича
Осиё Кубоги 2011
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР
Ёпиқ иншоотлардаги 4-Осиё Ўйинлари футзал мусобақаларига қуръа ташланди
Қатар терма жамоаси Эрон ҳамда Ўзбекистонга қарши таркибини эълон қилди
Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси 25 май куни машғулотларга киришади
ЖЧ-2014 саралаши: Коваленко Ироқ - Япония учрашувини бошқаради
Хитой терма жамоаси Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан таркибини эълон қилди
Легионерлар: Одил Аҳмедов - Россия чемпионати бронза медали соҳиби
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Ироқ ёшларига қарши «Пахтакор» стадионида ўйнайди
Ўзбекистон U-19 – Ўзбекистон U-17 – 0:1
Футзал: Ўзбекистон терма жамоаси ФИФА рейтингида 22-ўринда қайд этилди
Жанубий Корея - Ўзбекистон учрашувини япониялик ҳакамлар бригадаси бошқаради
Жанубий Корея ЖЧ-2014 саралишида ўйнайдиган футболчилар рўйхатини эълон қилди
Жанубий Корея терма жамоаси таркибида йўқотишлар юзага келди
Ўзбекистон U-19 - «Локомотив-2» - 3:4
Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси 15 май куни машғулотларга киришади
ЖЧ-2014 саралаш баҳслари якуний тур учрашувлари бир вақтда бошланади


   
Web Studio SAYQAL