ЎЗБ | РУС | ENG
ЎФФ | Терма жамоалар | Янгиликлар | Медиа | Nestle Pure Life™
| Раҳбарият | Алоқа | Тарих | Вилоят ФФ | Хомийлар | Ҳужжатлар | "PRO"
 
   
ЎФФ /
«Про» лицензиясига эга ўзбек мураббийлари навбатдаги курсда қатнашади
Нашр қилиш Сешанба, 12 Июнь 2012
«Про»

2009-2010 йили Ўзбекистонда илк марта мураббийларни «Про» лицензияси учун ўқитиш курслари ташкил қилинганда, 18 нафар ўзбекистонлик мутахассис унда таҳсил олишга муваффақ бўлганди. Қайд этиш керак, бунга қадар Усмон Тошев ва Рауф Инилеев Ўзбекистон футбол федерациясининг ёрдами билан «Про» лицензияни қўлга киритишган. Тошев ОФК ташкил этган курсда Ўзбекистон номидан иштирок этган бўлса, Инилеев Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи сифатида Москвада «Про» лицензияси учун таҳсил олган.

ФИФА йўриқномасига кўра, дунёнинг исталган бурчагида ишлаш имконини берувчи «Про» лицензиясини қўлга киритган мураббийлар ҳар икки йилда қайта имтихон топширишлари керак. Буни инобатга олган Ўзбекистон футбол федерацияси, шу йилнинг 29-31 октябрь кунлари «Про» лицензияси учун ўқиган 18 нафар мураббийни қайта имтихондан ўтказади. Уларга қўшилиб, Қаршининг «Насаф» клубини бошқараётган Усмон Тошев ҳам ЎФФ ташкил қилаётган курсда иштирок этади.

Бунинг учун тингловчиларга Евро-2012 мусобақаси билан боғлиқ бўлган бир қатор мавзулар бўлиб берилган. Европа чемпионати якунига етиши билан 10 кун ўтгунга қадар тинловчиларнинг барчаси ўз мавзусини Ўзбекистон футбол федерациясига топширади ва 29-31 октябрда бўлиб ўтадиган уч кунлик курсда ҳимоя қилади. Қуйида «Про» лицензиясини янгилаши керак бўлган мураббийлар билан яна бир бор танишиб олишингиз мумкин: Азамат Абдураимов, Вадим Абрамов, Александр Волков, Сергей Арслонов, Мурод Отажонов, Баҳодир Давлатов, Виктор Жалилов, Алексей Евстафеев, Эдгар Гесс, Миржалол Қосимов, Равшан Ҳайдаров, Андрей Микляев, Вадим Шодиматов, Игорь Шквирин, Ахмаджон Убайдуллаев, Рустам Забиров, Микола Шевченко, Семён Могилевский, Усмон Тошев.

Рейтинг: 5
  

Мавзу бўйича
УФФ
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР
Ўзбекистон курашни плей-оффда давом эттиради
Ўзбекистон – Қатар: Асосий таркиблар маълум
Миржалол Қосимов: «Халқимиз орзусини рўёбга чиқаришни бутун терма жамоа хоҳламоқда»
Фаҳад ат-Таний: «Бор эътиборни ҳужумга қаратсак, Ўзбекистонга мағлуб бўламиз»
Ўзбекистон Қатарга қарши оқ либосларда ўйнайди
ЎФФ раҳбарияти Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси билан учрашади
Қатар терма жамоаси Тошкентга 23 нафар футболчи билан ташриф буюрди
Ўзбекистон U-20 ЖЧ-2013 баҳслари учун якуний таркибини эълон қилди
Миллий терма жамоанинг «ЖАР»даги машғулотларидан фотожамланма
Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Тунис ўсмирларини мағлуб этди
Ўзбекистон - Қатар ўйинолди матбуот анжумани 17 июнь куни соат 16:30да бошланади
Футзал: «Ардус» клублар ўртасидаги Осиё чемпионатидаги рақиблари номини билиб олди
Эрон Жанубий Кореяга қарши ўйинга Бусанда тайёргарлик кўрмоқда
Миллий терма жамоа «ЖАР» стадионида машғулотларга киришди (фотогалерея)
Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон (U-17) - Тунис (U-17) - 0:1


   
Web Studio SAYQAL