ЎЗБ | РУС | ENG
ЎФФ | Терма жамоалар | Янгиликлар | Медиа | Nestle Pure Life™
| Раҳбарият | Алоқа | Тарих | Вилоят ФФ | Хомийлар | Ҳужжатлар | "PRO"
 
   
ЎФФ /
Жозе Амаранте: «Ардус» жисмоний жиҳатдан биздан кучли эди»
Нашр қилиш Якшанба, 01 Июль 2012
Жозе

Футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионати биринчи турида Тошкентнинг «Ардус»га 3:4 ҳисобида имкониятни бой берганига қарамай, Япониянинг «Нагоя Оушенс» клуби бош мураббийи Жозе Амаранте мусобақанинг навбатдаги ўйинларида жамоаси муваффақиятли ўйин курсатишига умид қилмоқда.
 
«Бугун биз яхши ўйин кўрсатдик ва жамоам намойиш этган ўйин сифати мени қониқтирди. Шунга қарамай, ўйин натижаси бизнинг фойдамизга ҳал бўлмади, биз имкониятни бой бердик. Мағлубиятимизга кўп жиҳатдан ўзимиз сабабчимиз, деб ўйлайман. Энди биз руҳан ўзимизни қўлга олиб, «Ардус» билан ўйинни эсдан чиқариб, қолган ўйинларга тайёргарлик кўришимиз керак. Ҳали ҳеч нима йўқотилгани йўқ», - деди Амаранте.
 
«Ардус» таркибида кимни алоҳида ажратиб кўрсатган бўлардингиз?», қабилидаги саволга Амаранте қуйидагича жавоб берди: «Бугунги рақибимиз ажойиб жамоавий ўйин кўрсатди, шунинг учун ҳам унинг таркибидан кимнидир алоҳида ажратиб кўрсатмоқчи эмасман. Менга айниқса «Арудс» ўйинчиларининг жисмоний ҳолати маъқул келди. Кўп жиҳатдан айнан мана шу омил бугун «Нагоя» устидан ғалаба қозонишда ёрдам берди».

Рейтинг:
  

Мавзу бўйича
ОФК
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР
Ёпиқ иншоотлардаги 4-Осиё Ўйинлари футзал мусобақаларига қуръа ташланди
Қатар терма жамоаси Эрон ҳамда Ўзбекистонга қарши таркибини эълон қилди
Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси 25 май куни машғулотларга киришади
ЖЧ-2014 саралаши: Коваленко Ироқ - Япония учрашувини бошқаради
Хитой терма жамоаси Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан таркибини эълон қилди
Легионерлар: Одил Аҳмедов - Россия чемпионати бронза медали соҳиби
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Ироқ ёшларига қарши «Пахтакор» стадионида ўйнайди
Ўзбекистон U-19 – Ўзбекистон U-17 – 0:1
Футзал: Ўзбекистон терма жамоаси ФИФА рейтингида 22-ўринда қайд этилди
Жанубий Корея - Ўзбекистон учрашувини япониялик ҳакамлар бригадаси бошқаради
Жанубий Корея ЖЧ-2014 саралишида ўйнайдиган футболчилар рўйхатини эълон қилди
Жанубий Корея терма жамоаси таркибида йўқотишлар юзага келди
Ўзбекистон U-19 - «Локомотив-2» - 3:4
Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси 15 май куни машғулотларга киришади
ЖЧ-2014 саралаш баҳслари якуний тур учрашувлари бир вақтда бошланади


   
Web Studio SAYQAL