ЎЗБ | РУС | ENG
ЎФФ | Терма жамоалар | Янгиликлар | Медиа | Nestle Pure Life™
| Раҳбарият | Алоқа | Тарих | Вилоят ФФ | Хомийлар | Ҳужжатлар | "PRO"
 
   
ЎФФ /
Александр Петров: «Ардус» ўйинчилари характер кўрсата олишди»
Нашр қилиш Якшанба, 01 Июль 2012
Александр

Тошкентнинг «Ардус» клуби бош мураббийи Александр Петров «Нагоя Оушенс» устидан қозонилган ғалаба учун шогирдларига миннатдорчилик билдирди.
 
Футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионати финал босқичи 1-турида Тошкентнинг «Ардус» клуби мусобақанинг амалдаги ғолиби, Япониянинг «Нагоя Оушенс» клуби устидан 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди. Петровнинг қайд этишича, ушбу ғалаба осонликча қўлга киритилгани йўқ.
 
«Бугун биз Осиёнинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши яхши ўйин кўрсата олдик. Йигитлар керакли вақтда бирлаша олиб, характер кўрсата олганликлари учун уларга миннатдорчилик билдираман. Ўйин бошида ўтказиб юборганимиз жуда ҳам тезкор голдан кейин руҳан тикланиб олиш жамоамиз учун осон бўлгани йўқ. Шунга қарамай, танаффусгача мувозанатни тиклаб, танаффусда руҳан тикланиб, охир-оқибат, ўйинда ғалаба қозонишга муваффақ бўлдик», - деди «Ардус» бош мураббийи Александр Петров.
 
Эслатиб ўтамиз, Кувайтда бўлиб ўтаётган мусобақанинг 2-турида «Ардус» Ливаннинг «Ол Спортс» клубига қарши баҳс олиб боради. Ушбу ўйин 2 июль куни Тошкент вақти билан 14:30да бошланади.

Рейтинг:
  

Мавзу бўйича
ОФК
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР
Ўзбекистон U-20 ёшлари илк учрашувда Ироқ ёшлар терма жамоасига мағлуб бўлди
Ёпиқ иншоотлардаги 4-Осиё Ўйинлари футзал мусобақаларига қуръа ташланди
Қатар терма жамоаси Эрон ҳамда Ўзбекистонга қарши таркибини эълон қилди
Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси 25 май куни машғулотларга киришади
ЖЧ-2014 саралаши: Коваленко Ироқ - Япония учрашувини бошқаради
Хитой терма жамоаси Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан таркибини эълон қилди
Легионерлар: Одил Аҳмедов - Россия чемпионати бронза медали соҳиби
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Ироқ ёшларига қарши «Пахтакор» стадионида ўйнайди
Ўзбекистон U-19 – Ўзбекистон U-17 – 0:1
Футзал: Ўзбекистон терма жамоаси ФИФА рейтингида 22-ўринда қайд этилди
Жанубий Корея - Ўзбекистон учрашувини япониялик ҳакамлар бригадаси бошқаради
Жанубий Корея ЖЧ-2014 саралишида ўйнайдиган футболчилар рўйхатини эълон қилди
Жанубий Корея терма жамоаси таркибида йўқотишлар юзага келди
Ўзбекистон U-19 - «Локомотив-2» - 3:4
Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси 15 май куни машғулотларга киришади


   
Web Studio SAYQAL