ЎЗБ | РУС | ENG
ЎФФ | Терма жамоалар | Янгиликлар | Медиа | Nestle Pure Life™
| Раҳбарият | Алоқа | Тарих | Вилоят ФФ | Хомийлар | Ҳужжатлар | "PRO"
 
   
ЎФФ /
U-22 Осиё Чемпионати саралаш баҳслари бошланиш вақти ўзгарди
Нашр қилиш Жума, 15 Июнь 2012
U-22

Непалда бўлиб ўтадиган U-22 Осиё Чемпионати “D” саралаш гуруҳида ўйинлар вақтида ўзгариш юз берди.

Непал футбол уюшмаси илтимосига кўра, ОФК ушбу мамлакатда бўлажак U-22 Осиё Чемпионати “D” гуруҳи ўйинлари бошланиш вақтларига ўзгартириш киритишга рози бўлди. Унга кўра, кундузга ўйинлар Катманду вақти билан 15:00да (Тошкент вақти билан 14:15да), кечки ўйинлар эса 18:10да (17:25да) бошланади. Тақвимнинг дастлабки режасига кўра, ўйинлар мос равишда 15:30 ва 18:30да бошланиши керак эди.

Мусобақалар комиссарларидан бири, қирғизистонлик Кемел Токебаевнинг сўзларига кўра, тақвим биринчи галда ўйинларни трансляция қилувчи “Kantipur TV” телеканалининг илтимосига кўра ўзгартирилган. Комиссар берган маълумотга кўра, телеканал ҳар куни соат 20:00да янгиликлар дастурини эфирга узатади, 18:30да бошланадиган ўйинлар эса телеканал дастурини бузиб юбориши мумкин.

Маълумот ўрнида, саралаш босқичининг барча ўйинлари Катмандудаги “Дасрат” стадионида бўлиб ўтади. Стадион айни вақтда мусобақага тайёр ҳолатда. Маҳаллий футбол уюшмаси саралаш ўйинлари учун қилинган харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун ўйинларга киришни пуллик қилган. Унга кўра, стадионнинг ёпиқ томони учун чипталар 700 рупий (8 доллар), очиқ томони учун чипталар 300 рупий (3,5 доллар)дан сотилади.

U-22 Осиё чемпионати-2013 “D” саралаш гуруҳи
Иштирокчилар:
Ўзбекистон, Иордания, Яман, Бангладеш, Непал.

16 июнь, шанба
14:15. Яман – Иордания
17:25. Непал – Бангладеш

18 июнь, душанба
14:15. Бангладеш - Ўзбекистон
17:25. НЕпал - Яман

20 июнь, чоршанба
14:15. Иордания - Бангладеш
17:25. Ўзбекистон - Непал

22 июнь, жума
14:15. Яман - Ўзбекистон
17:25. Иордания - Непал

24 июнь, якшанба
14:15. Бангладеш - Яман
17:25. Ўзбекистон - Иордания


Рейтинг:
  

Мавзу бўйича
Терма жамоалар
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР
ЖЧ-2014 саралашидаги рақиб Латвияни мағлуб этди
Миржалол Қосимов миллий терма жамоанинг кенгайтирилган таркибинни эълон қилди
Ўзбекистон U-20 ёшлари илк учрашувда Ироқ ёшлар терма жамоасига мағлуб бўлди
Ёпиқ иншоотлардаги 4-Осиё Ўйинлари футзал мусобақаларига қуръа ташланди
Қатар терма жамоаси Эрон ҳамда Ўзбекистонга қарши таркибини эълон қилди
Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси 25 май куни машғулотларга киришади
ЖЧ-2014 саралаши: Коваленко Ироқ - Япония учрашувини бошқаради
Хитой терма жамоаси Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан таркибини эълон қилди
Легионерлар: Одил Аҳмедов - Россия чемпионати бронза медали соҳиби
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Ироқ ёшларига қарши «Пахтакор» стадионида ўйнайди
Ўзбекистон U-19 – Ўзбекистон U-17 – 0:1
Футзал: Ўзбекистон терма жамоаси ФИФА рейтингида 22-ўринда қайд этилди
Жанубий Корея - Ўзбекистон учрашувини япониялик ҳакамлар бригадаси бошқаради
Жанубий Корея ЖЧ-2014 саралишида ўйнайдиган футболчилар рўйхатини эълон қилди
Жанубий Корея терма жамоаси таркибида йўқотишлар юзага келди


   
Web Studio SAYQAL