ЎЗБ | РУС | ENG
ЎФФ | Терма жамоалар | Янгиликлар | Медиа | Nestle Pure Life™
| Раҳбарият | Алоқа | Тарих | Вилоят ФФ | Хомийлар | Ҳужжатлар | "PRO"
 
   
ЎФФ /
Ўзбекистон U-22 терма жамоаси сардори Иордания билан ўйинда майдонга туша олмайди
Нашр қилиш Якшанба, 24 Июнь 2012
Ўзбекистон

Ўзбекистон U-22 терма жамоаси 24 июнь куни 2013 йилги Осиё чемпионати саралаш босқичидаги сўнгги учрашувини ўтказади. Ўзбекистонликларнинг навбатдаги рақиби Иордания терма жамоаси бўлади.

“D” саралаш гуруҳидаги 4-тур ўйинлари якунига етганидан сўнг Иордания терма жамоаси U-22 Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритган илк терма жамоага айланган эди. Ўзбекистон терма жамоаси эса финал босқичи йўлланмасини қўлга киритиш арафасида турибди. Бунинг учун Алексей Евстафеев шогирдлари 24 июнь куни бўлажак ўйинда мағлубиятга учрамасликлари талаб этилади. Агар Яман терма жамоаси Бангладеш билан ўйинда кичик ҳисобда ғалаба қозонса, кичик ҳисобдаги мағлубият ҳам Ўзбекистон терма жамоасини финал босқичи иштирокчисига айлантиради.

Бангладеш билан ўйинда жароҳат олиб Непал ҳамда Яманга қарши ўйинларни ўтказиб юборган Алибобо Раҳматуллаев, Непал билан ўйинда шикастланиб, Яманга қарши ўйинни ўтказиб юборган Шерзод Файзиев Иорданияга қарши сўнгги учрашувда майдонга туша олади. Бироқ, жароҳатлар эпидемияси саралашнинг тўртинчи ўйинида ҳам Ўзбекистон терма жамоасига тўлиқ таркиб билан тўп суриш имконини бермайдиган бўлди. Яманга қарши ўйиннинг иккинчи бўлими бошида жароҳат сабаб алмаштирилган Фаррух Нурлибоев бу сафар жамоадошларига ёрдам бера олмайди.

Шунингдек, ярим ҳимоячи Дилшод Жўраевнинг сариқ карточклари сони иккитага етгани муносабати билан, у ҳам Иорданияга қарши ўйинни ўтказиб юборишга мажбур. Жўраев дастлаб Непалга қарши ўйинда огоҳлантириш олган бўлса, Яманга қарши ўйинда ҳам битта сариқ карточка ишлаб олган эди.

Эслатиб ўтамиз, саралаш гуруҳида дастлабки икки ўринни эгаллаган терма жамоалар финал босқичи 2014 йилнинг январь ойида бўлиб ўтадиган 2013 йилги U-22 Осиё чемпионати иштирокчисига айланишади. Шунингдек, етти саралаш гуруҳи орасида энг яхши натижани қайд этган битта учинчи ўрин эгаси ҳам финал босқичи йўлланмасини қўлга киритади.

U-22 Осиё чемпионати саралаш 
“D” гуруҳи, 5-тур учрашувлари 
24 июнь, якшанба 
14:15. Бангладеш – Яман 
17:25. Ўзбекистон - Иордания

#

Жамоа

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О

1

Иордания

3

3

0

0

10-0

9

2

Ўзбекистон

3

2

1

0

7-4

7

3

Яман

3

1

1

1

2-5

4

4

Непал

4

1

0

3

6-9

3

5

Бангладеш

3

0

0

3

2-9

0


Рейтинг:
  

Мавзу бўйича
Терма жамоалар
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР
Ёпиқ иншоотлардаги 4-Осиё Ўйинлари футзал мусобақаларига қуръа ташланди
Қатар терма жамоаси Эрон ҳамда Ўзбекистонга қарши таркибини эълон қилди
Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси 25 май куни машғулотларга киришади
ЖЧ-2014 саралаши: Коваленко Ироқ - Япония учрашувини бошқаради
Хитой терма жамоаси Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан таркибини эълон қилди
Легионерлар: Одил Аҳмедов - Россия чемпионати бронза медали соҳиби
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Ироқ ёшларига қарши «Пахтакор» стадионида ўйнайди
Ўзбекистон U-19 – Ўзбекистон U-17 – 0:1
Футзал: Ўзбекистон терма жамоаси ФИФА рейтингида 22-ўринда қайд этилди
Жанубий Корея - Ўзбекистон учрашувини япониялик ҳакамлар бригадаси бошқаради
Жанубий Корея ЖЧ-2014 саралишида ўйнайдиган футболчилар рўйхатини эълон қилди
Жанубий Корея терма жамоаси таркибида йўқотишлар юзага келди
Ўзбекистон U-19 - «Локомотив-2» - 3:4
Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси 15 май куни машғулотларга киришади
ЖЧ-2014 саралаш баҳслари якуний тур учрашувлари бир вақтда бошланади


   
Web Studio SAYQAL