ЎЗБ | РУС | ENG
ЎФФ | Терма жамоалар | Янгиликлар | Медиа | Nestle Pure Life™
| Раҳбарият | Алоқа | Тарих | Вилоят ФФ | Хомийлар | Ҳужжатлар | "PRO"
 
   
ЎФФ /
Абдухолиқов ва Ҳошимов Осиё чемпионатининг илк ўйинини ўтказиб юборади
Нашр қилиш Пайшанба, 28 Июнь 2012
Абдухолиқов
Фото: Темурхўжа Абдухолиқов (11) ва Давронбек Ҳошимов (2) Осиё чемпионати финал босқичи биринчи ўйинида майдонга туша олмайди.

 

Ўзбекистон U-22 терма жамоасининг бир қатор футболчилари 2013 йилги Осиё чемпионатининг дастлабки ўйинларини ўтказиб юборишга мажбур.

Алексей Евстафеев қўл остидаги Ўзбекистон U-22 терма жамоаси 16-24 июнь кунлари Непал давлатида бўлиб ўтган 2013 йилги U-22 Осиё чемпионати саралаш “D” гуруҳи ўйинларида иштирок этди ва финал босқичи йўлланмасини қўлга киритди. Саралаш баҳслари давомида тўртта ўйинда майдонга тушган ўзбекистонлик футболчилар ҳакамлар томонидан жами саккиз марта огоҳлантириб, сариқ картчокалардан иккитаси, кейинчалик, қизил карточкага айланган эди.

Яман терма жамоасига қарши гуруҳ босқичи 4-тур учрашувининг 74-дақиқасида огоҳлантирилган Темурхўжа Абдухолиқов Иорданияга қарши 5-тур учрашувининг биринчи бўлимида ҳам ҳакам томонидан огоҳлантирилган эди. Шундай қилиб, Ўзбекистон U-22 терма жамоаси ҳужумчисининг сариқ карточклари сони иккитага етгани сабаб, у финал босқичининг дастлабки ўйинини ўткзаиб юборишга мажбур.

Терма жамоа ҳимоячиси Давронбек Ҳошимов Иорданияга қарши сўнгги саралаш учрашувида икки марта сариқ карточка ишлаб олиб, шундан сўнг, 89-дақиқада майдондан четлатилган эди. U-22 Осиё чемпионати Регламентининг 56-моддасининг “с” ҳамда “е” бандларига асосан, Давронбек Ҳошимов ҳам Осиё чемпионати финал босқичидаги битта ўйинни ўтказиб юборишга мажбур.

Саралашнинг Непал ҳамда Яман терма жамоаларига қарши ўйинда биттадан сариқ карточка олган ярим ҳимоячи Дилшод Жўраев Иордания терма жамоасига қарши сўнгги ўйинни ўтказиб юборди. Шундай қилиб, у финал босқичига ҳеч қандай карточкасиз йўл олади.

 


Рейтинг:
  

Мавзу бўйича
Терма жамоалар
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР
Ўзбекистон курашни плей-оффда давом эттиради
Ўзбекистон – Қатар: Асосий таркиблар маълум
Миржалол Қосимов: «Халқимиз орзусини рўёбга чиқаришни бутун терма жамоа хоҳламоқда»
Фаҳад ат-Таний: «Бор эътиборни ҳужумга қаратсак, Ўзбекистонга мағлуб бўламиз»
Ўзбекистон Қатарга қарши оқ либосларда ўйнайди
ЎФФ раҳбарияти Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси билан учрашади
Қатар терма жамоаси Тошкентга 23 нафар футболчи билан ташриф буюрди
Ўзбекистон U-20 ЖЧ-2013 баҳслари учун якуний таркибини эълон қилди
Миллий терма жамоанинг «ЖАР»даги машғулотларидан фотожамланма
Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Тунис ўсмирларини мағлуб этди
Ўзбекистон - Қатар ўйинолди матбуот анжумани 17 июнь куни соат 16:30да бошланади
Футзал: «Ардус» клублар ўртасидаги Осиё чемпионатидаги рақиблари номини билиб олди
Эрон Жанубий Кореяга қарши ўйинга Бусанда тайёргарлик кўрмоқда
Миллий терма жамоа «ЖАР» стадионида машғулотларга киришди (фотогалерея)
Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон (U-17) - Тунис (U-17) - 0:1


   
Web Studio SAYQAL