Янгиликлар
Сўнгги хабарлар
- Суперлигага мухлислар ташрифи 2017 йилга қараганда икки марта ўсишга эришмоқда
- Умид Аҳмаджонов: Суперлиганинг юбилей 10-турида ҳар бир стадионда мухлисларни суперсовға — Iphone 8 кутмоқда
- Суперлига 10-турида стадионларда ҳақиқий футбол байрамлари ташкил этилади
- Умид Аҳмаджонов билан жиддий суҳбат. Абрамов ва Аҳмадалиевни футболга қайтарамизми?
- Суперлига: Мухлислар учун стадионларда қўшимча қулайликлар яратилмоқда
Мавзуга оид бошқа хабарлар

Ўзбекистон Суперкубоги учун ўйин олдидан матбуот анжумани ўтказилди
- 16.02.2016 13:48 | ПФЛ
17 февраль куни Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтадиган Ўзбекисон Суперкубоги баҳси олдидан бугун, 16 февраль куни ЎФФ анжуманлар залида матбуот ажумани бўлиб ўтди.
Унда ҳар икки жамоа бош мураббийлари иштирок этиб, бўлажак ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
Аввалига «Пахтакор» бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов саволларга жавоб берар экан, қуйидагиларни айтиб ўтди.
“Эртага бизни анча яхши ўйин кутмоқда. Биз ўйинга муносиб тайёргарлик кўрдик. Бу жамоалар бир бир бирига анча таниш. Йигитларим эртага ажойиб ўйин кўрсатишларига ишонаман. Жамоамизни кўплаб ўйинчилар тарк этишди, аммо биз улар билан муносиб хайрлашдик, улар жамоамиз учун жонларини бериб ўйнашган, энди уларнинг ҳам ҳорижда ўйнаш вақтлари келди. Бу ўйинда кўп голлар бўлмаса керак. Ким вазиятлардан унумли фойдаланса, ўша жамоа суперкубокни қўлга киритади”.
«Насаф» бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ҳам бўлажак ўйин ва ўз жамоаси ҳақида гапирар экан, жумладан қуйидагиларни таъкидлади.
«Биз айни пайтда “Пахатакор” билан бир холатдамиз. Уларда йўқотишлар бор, аммо бизда ҳам бир нечта футболчилар жароҳатларини даволаш билан банд. Умуман олганда эртанги ўйинга тайёрмиз. Жамоада селексия ишлари жуда тўғри йўлга қўйилган. Биз кўплаб футболчиларни таркибимизга қўшиб олишни режалаштирган эдик. Яхши ҳужумчи, биласизки, қиммат туради. Айримлари эса бизни талабларимизга жавоб бермайди. ОЧЛ учун заявка бериш вақти тугади. Аммо биз ички чемпионат учун легионер олишни мақсад қилганмиз»
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Суперкубоги учун ўйин 17 февраль куни, «Бунёдкор» сталионида бўлиб ўтади. Ўйин 15:00да старт олади.