Янгиликлар
Сўнгги хабарлар
- Болалар футболи. Хоразмда “Ёз - ўтмоқда соз” мусобақаси ўтказилди
- Болалар футболи. Фарғонада “Ёз - ўтмоқда соз” турнири давом этмоқда
- Ўзбекистон U-16 аёллар терма жамоаси бугун Халқаро мусобақадаги иштирокини бошлайди
- PEPSI Суперлига: 17-тур ўйинларига масъуллар тайинланди
- Болалар футболи. Жиззахда "ЎФА Кубоги" мусобақаси бўлиб ўтди
Мавзуга оид бошқа хабарлар
- Болалар футболи. Хоразмда “Ёз - ўтмоқда соз” мусобақаси ўтказилди
- Болалар футболи. Фарғонада “Ёз - ўтмоқда соз” турнири давом этмоқда
- Ўзбекистон U-16 аёллар терма жамоаси бугун Халқаро мусобақадаги иштирокини бошлайди
- PEPSI Суперлига: 17-тур ўйинларига масъуллар тайинланди
- Болалар футболи. Жиззахда "ЎФА Кубоги" мусобақаси бўлиб ўтди
“Локомотив” янги футболчиларни таништириш маросимини ўтказди
- 20.02.2016 17:43 | ПФЛ
20 февраль куни Тошкентнинг “Локомотив” футбол клуби мавсумлар оралиғида жамоага келиб қўшилган футболчиларни жамоатчиликка таништириш маросимини ўтказди.
Бу ҳақида клуб расмий сайти хабар бермоқда.
Ўзбекистон профессионал футбол лигасининг якунланган мавсумида кумуш медалларини қўлга киритган тошкентликлар таркибида янги мавсумдан бошлаб Сервер Жепаров, Кахи Махарадзе, Сардриддин Абдуллаев, Шерзод Файзиев ҳаракат қиладиган бўлди.
Икки карра Осиёнинг энг яхши футболчиси деб топилган Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Сервер Жепаров тадбир давомида Жанубий Кореянинг “Ульсан Хюндай” клуби билан шартномаси тугагач, “темирйўлчилар” таклифини қабул қилганини айтиб ўтди. Таъкидлаш керакки, “Локомотив” 33 ёшли тажрибали футболчи учун профессионал футболчилик фаолиятидаги саккизинчи клуб бўлади. Бунга қадар Жепаров “Навбахор”, “Пахтакор”, “Бунёдкор”, “Сеул” (Жанубий Корея), “Аш-Шабоб” (Саудия Арабистони”), “Сеонгнам” (Жанубий Корея) ҳамда “Ульсан” (Жанубий Корея) жамоаларида фаолият олиб боришга улгурган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 113 ўйинда майдонга тушиб, 25 голга муаллифлик қилган Сервер Жепаров “Локомотив” таркибида 8-рақамда тўп тепадиган бўлди.
Жамоа сафига келиб қўйишлаган бошқа футболчилар – Файзиевга 37, Абдуллаевга 7 ва Махарадзега 5-рақамли футболкалар тақдим этилди.
Шунингдек, Тошкентнинг “Локомотив” футбол клуби янги мавсум учун махсус уй ва сафар ўйин кийимларини ҳам намоийш қилди.
Шуни қўшимча қилиш керакки, “Локомотив” мавсумдаги илк расмий ўйинини Осиё чемпионлар лигаси-2016 гуруҳ босқичи доирасида Саудия Арабистонининг “Ал-Иттиҳод” жамоасига қарши ўтказади. Ўйин 23 февраль куни, 15:00да, “Локомотив” стадионида бўлиб ўтади.
Фото: "Локомотив" матбуот хизмати