Янгиликлар
Сўнгги хабарлар
- Болалар футболи. Хоразмда “Ёз - ўтмоқда соз” мусобақаси ўтказилди
- Болалар футболи. Фарғонада “Ёз - ўтмоқда соз” турнири давом этмоқда
- Ўзбекистон U-16 аёллар терма жамоаси бугун Халқаро мусобақадаги иштирокини бошлайди
- PEPSI Суперлига: 17-тур ўйинларига масъуллар тайинланди
- Болалар футболи. Жиззахда "ЎФА Кубоги" мусобақаси бўлиб ўтди
Мавзуга оид бошқа хабарлар
- Болалар футболи. Хоразмда “Ёз - ўтмоқда соз” мусобақаси ўтказилди
- Болалар футболи. Фарғонада “Ёз - ўтмоқда соз” турнири давом этмоқда
- Ўзбекистон U-16 аёллар терма жамоаси бугун Халқаро мусобақадаги иштирокини бошлайди
- PEPSI Суперлига: 17-тур ўйинларига масъуллар тайинланди
- Болалар футболи. Жиззахда "ЎФА Кубоги" мусобақаси бўлиб ўтди
ЎзПФЛ-2016: 1-тур ўйинлари ҳақида
- 09.03.2016 13:31 | ПФЛ
Ўзбекистон профессионал футбол лигасининг 2016 йилги мавсуми даслатки тури ортда қолди. Чемпионат старти қизиқарли ўйинларга бой бўлди. Қуйида ушбу турда содир бўлган энг эътиборли жиҳатларга тўхталамиз:
— Олий лиганинг бирични турида фақатгина бир жамоа — “Локомотив” сафарда ғалаба қозона олди. Қолган барча учрашувларда майдон эгалари ғолиб бўлди.
— Биринчи турдаги ҳеч бир ўйинда дуранг натижа қайд этилмади.
— Илк турдаги энг машхур ҳисоб — 2:1. “Металлург” – “Сўғдиёна”, “Насаф” – “Шўртан” ҳамда “Пахтакор” – “Андижон” ўйинларида айнан шу ҳисоб қайд этилди.
— Ушбу мавсумнинг дастлабки голини “Металлург” футболчиси Зоҳид Абдуллаев киритди. У “Сўғдиёна”га қарши ўйиннинг 41-дақиқасида ўз ҳисобига ўзининг ва чемпеонатнинг илк голини ёзиб қўйди.
— Олий Лига биринчи туридаёқ тўрт нафар футболчи — Илҳом Юнусов (“Қизилқум”), Зоҳид Абдуллаев (“Металлург”), Сардор Мирзаев (“Локомотив”), Шаҳвоз Эркинов (“Машъал”) дубл қайд этишга улгурди.
— Биринчи турда томошабин ташрифи бўйича энг яхши кўрсатгич “Бухоро”га тегишли. Жамоанинг “Олмалиққа қарши ўйинини томоша қилиш учун стадионга 18352 мухлис ташриф буюрган. Иккинчи яхши натижа “Навбаҳор”да. “Локомотив”га қарши кечган биринчи тур ўйинини бевосита томоша қилиш учун Намангандаги ўйингоҳга 16250 томошабин келган.
— Чемпионатнинг дастлабки тур ўйинларида икки нафар футболчи ҳакам томонидан майдондан четлатилган. Улар: Холмуродов (“Металлург”) ва Ҳайдаров (“Қўқон-1912”)
1-турда ўтказилган учрашувларда қайд этилган ҳисобларни келтириб ўтамиз.
5 март, шанба.
16:00 “Қўқон-1912” 1-0 “Обод”
16:00 “Металлург” 2-1 “Сўғдиёна”
16:45 “Бухоро” 2-0 “Олмалиқ”
17:00 “Қизилқум” 3-2 “Машъал”
18:00 “Бунёдкор”2-0 “Нефтчи”
6 март, якшанба.
16:00 “Навбаҳор” 2-3 “Локомотив”
17:00 “Насаф” 2-1 “Шўртан”
7 март, душанба.
17:30 “Пахтакор” 2-1 “Андижон”
Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси-2016 иккинчи тур ўйинлари, 11 ва 12 март кунлари бўлиб ўтади.