Янгиликлар
Сўнгги хабарлар
- Суперлигага мухлислар ташрифи 2017 йилга қараганда икки марта ўсишга эришмоқда
- Умид Аҳмаджонов: Суперлиганинг юбилей 10-турида ҳар бир стадионда мухлисларни суперсовға — Iphone 8 кутмоқда
- Суперлига 10-турида стадионларда ҳақиқий футбол байрамлари ташкил этилади
- Умид Аҳмаджонов билан жиддий суҳбат. Абрамов ва Аҳмадалиевни футболга қайтарамизми?
- Суперлига: Мухлислар учун стадионларда қўшимча қулайликлар яратилмоқда
Мавзуга оид бошқа хабарлар

Виктор Кумиков - "Олмалиқ" бош мураббийи этиб тайинланди
- 16.12.2016 07:38 | ПФЛ
Тошкент вилоятининг "Олмалиқ" футбол клубида мураббийлар штаби алмашди. Бу ҳақида клуб расмий сайти хабар бермоқда.
Клуб расмий сайтида берилган хабарда шундай дейилади:
"Келаётган мавсумда жамоа катта ўзгаришлар билан иштирок этиши машғулотдан олдин ташкил этилган кичик йиғилишда маълум бўлди. "Олмалиқ" футбол клубига вақтинча бош директор вазифасини бажарувчи этиб тайинланган Ибрагим Юлдашев жамоа аъзоларига янги мураббийлар штабини таништирди. Шу пайтгача фаолият юритган жамоа мураббийлар штаби билан шартномалар узайтирилмайдиган бўлди.
Ибрагим Ҳайдарович бош ҳомий раҳбарияти томонидан россиялик мутахассис Виктор Балютович Кумиков бош мураббий этиб тайинланганлигини эълон қилди. Шундан сўнг, бош мураббийга кўмаклашувчи штаб таништирилди. Шунингдек, жамоа бошлиғи лавозими бундан кейин спорт директорига ўзгартирилди. Бу лавозимда Мухтор Қурбонов фаолият олиб боради.
Жамоанинг умумий мураббийлар штаби қуйидаги кўринишда:
Бош мураббий - Виктор Балютович Кумиков;
Спорт директори - Мухтор Муродович Қурбонов;
Катта мураббий - Олег Валерьевич Корниенко;
Жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий - Роман Мухадинович Узденов;
Дарвозабонлар мураббийи - Антон Сергевич Майеранов;
Мураббий - Марат Шавкатович Ахмеров;
Шифокор - Назаров Махсуд Маҳмудович;
Массажчилар - Виктор Салиев, Нурбек Жўраев;
Маъмурлар: Руслан Шоймардонов, Шерзод Юнусов;
Матбуот-котиби - Бахтиёр Ширинов".