Янгиликлар
Сўнгги хабарлар
- Болалар футболи. Хоразмда “Ёз - ўтмоқда соз” мусобақаси ўтказилди
- Болалар футболи. Фарғонада “Ёз - ўтмоқда соз” турнири давом этмоқда
- Ўзбекистон U-16 аёллар терма жамоаси бугун Халқаро мусобақадаги иштирокини бошлайди
- PEPSI Суперлига: 17-тур ўйинларига масъуллар тайинланди
- Болалар футболи. Жиззахда "ЎФА Кубоги" мусобақаси бўлиб ўтди
Мавзуга оид бошқа хабарлар

Ҳакамларимиз Анталияда ўқув-машғулот йиғинига киришишди
- 11.02.2018 14:14 | ЎФА
Жорий йилнинг 10-20 февраль кунлари Туркиянинг Анталия шаҳрида юртимиздаги 13 нафар рефери ва 17 нафар рефери ассистентлари ўқув-машғулот йиғини ўтказиши ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.
Ҳакамларимиз кеча ўқув машғулотларини бошлашди. Хориж делегациясига ЎФФ Ҳакамлар ва назоратчилар бошқармаси бошлиғи Маъмур Саидқосимов раҳбарлик қиляпти. Амалий ва назрий машғулотларни ФИФА йўриқчиси Фарҳод Абдуллаев, жисмоний тайёргарлик бўйича йўриқчи Радик Хуббиев ҳамда координатор Бобур Ҳайдаров олиб боради.
Йиғин доирасида ҳакамларимиз бир қатор хорижий мамлакатлар клублари иштирокидаги ўртоқлик учрашувларини бошқаришлари бўйича келишиувга эришилган. Жумладан, бугун ўзбекистонлик реферилар қуйидаги ўйинларда ҳакамлик қилишади:
“Динамо” (Батуми) – “Раков” (Польша). Бош ҳакам: Ж.Мухторов Лайнсменлар: М.Мажидов, Р.Фозилов. Инспектор: В.Цейтлин
“Қизилжар” (Қирғизистон) – “Самгурали” (Грузия) Бош ҳакам: Ф.Норсафаров Лайнсменлар: А.Калинин, А.Буров Инспектор: М.Саидқосимов
“Мерани Мартвил” – “Динамо” (Сербия) Бош ҳакам: Т.Тўхтасинов Лайнсменлар: А.Маражапов, З.Абдураҳмонов
“Амкар” (Россия) – “Будокност” (Черногория) Бош ҳакам: А.Наджафалиев Лайнсменлар: С.Шоюсупов, Д.Сайлавов Инспектор: Б.Ҳайдаров
“Ордабаси” (Қозоғистон) – “Олександрия” (Украина) Бош ҳакам: А.Шукруллаев Лайнсмен: Т.Галеев, А.Сидоров Инспектор: Ф.Абдуллаев