Янгиликлар
Сўнгги хабарлар
- Болалар футболи. Хоразмда “Ёз - ўтмоқда соз” мусобақаси ўтказилди
- Болалар футболи. Фарғонада “Ёз - ўтмоқда соз” турнири давом этмоқда
- Ўзбекистон U-16 аёллар терма жамоаси бугун Халқаро мусобақадаги иштирокини бошлайди
- PEPSI Суперлига: 17-тур ўйинларига масъуллар тайинланди
- Болалар футболи. Жиззахда "ЎФА Кубоги" мусобақаси бўлиб ўтди
Мавзуга оид бошқа хабарлар

Тошкент шаҳрида мураббийларнинг касбий малакасини оширишга қаратилган семинар бошланди
- 12.07.2018 10:14 | ЎФА
Ўзбекистон футбол ассоциацияси юртимизда фаолият кўрсатаётган мураббийларнинг савиясини мунтазам равишда ошириб бориш йўналишида бир қатор чора-тадбирларни амалга оширишда давом этади. ЎФА мутахассислари томонидан ОФК ва ЎФАнинг мураббийлик лицензияларига эга мутахассисларнинг касбий малакасини аниқлаш бўйича семинарлар ташкил қилиш навбати пойтаҳтимиз Тошкент шаҳрига етиб келди.
Тошкентда ташкил қилинган семинарда мураббийлик билан шуғулланувчи футбол мутахассислари иштирок этишмоқда. Семинарнинг биринчи кунида барча мураббийлардан билим ва кўникмалари бўйича имтиҳон олинади. Кейин навбат амалий имтиҳонларга берилади.
Имтиҳонларда яхши натижа кўрсата олмаганлар мураббийлик фаолияти билан шуғулланиш сертификатлари ва лицензияларидан маҳрум қилинади.
Семинарни Ўзбекистон футбол ассоциациясининг мураббийлар тайёрлаш бўлими бошлиғи Шовкат Имамов олиб бормоқда.